Қайднома

Қидирув

Роналду ёзда «Реал»дан уни 100 миллион евродан арзонга сотмасликни илтимос қилди

Роналду ёзда «Реал»дан уни 100 миллион евродан арзонга сотмасликни илтимос қилди

  31.12.2017 10:37
  0
  640
Роналду ёзда «Реал»дан уни 100 миллион евродан арзонга сотмасликни илтимос қилди

«Реал» клуби ҳужумчиси мавсум охирида жамоасини ўзгартириш истагида. 32 ёшли португалиялик футболчи Мадрид клуби раҳбариятидан ёзда уни 100 миллион евродан арзонроққа сотмасликни илтимос қилди. Роналдунинг 2021 йилгача мўлжалланган шартномасида унинг товон пули 1 миллиард еврони ташкил қилади.

Ҳужумчининг агенти «ПСЖ», «Манчестер Сити» ва собиқ клубига ўйинчи «Реал»дан кетиш учун курашишини хабар берган. Футболчининг мадридликлар президенти Флорентино Перес билан алоқалар жуда ёмонлашган, ҳатто улар гаплашмай ҳам қўйишган.

Роналду у билан суҳбатлашиш истагида эмас. Ҳужумчи Переснинг берган ваъдасининг устидан чиқмай, унинг маошини оширмаганидан норози. Футболчи ҳозирда «Барселона» футболчиси Лионель Месси ва «ПСЖ» аъзоси Неймардан камроқ маош олмоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz