Қайднома

Қидирув

Ижоддан тўхтаманг сира (янги йил ҳазиллари)

Ижоддан тўхтаманг сира (янги йил ҳазиллари)

  31.12.2017 02:50
  0
  1110
Ижоддан тўхтаманг сира (янги йил ҳазиллари)

Таҳририятимизга Жиззахдан келган мактубда баён этилишича, ашаддий ва жонкуяр футбол мухлиси Баҳром Сиддиқов яқинда қутлуғ 80 ёшини қаршилайди. Маҳаллий мухлислар отахони, спорт фахрийси вақтида «Сўғдиёна» жамоасида ишлаган ва чемпионатимизнинг бронза медали совриндори бўлган. Баҳром отанинг «Жону-дилимсан футбол» номли китобидан қанча-қанча мухлислар баҳра олишган. У киши айни пайт Жиззах футболи тарихи ҳақида рисола ёзмоқда. Умуман, жиззахликлар Баҳром Сиддиқовнинг вилоят футболи ривожи йўлидаги хизматларини юксак баҳолаб, алоҳида қадрлайдилар. Юбилей баҳона тиниб-тинчимас Баҳром отани мухлислар ва таҳририятимиз номидан қизғин қутлаб, у кишига соғлик-саломатлик, узоқ умр ва ижодий парвозлар тилаймиз. Ижодларидан қуйидаги парчалар эса газетамиз ўқувчиларига армуғон...

Дарвозабон Александр Лобановга

Янги мавсум бошланса,

Дарвозангга қулф илгин.

Лев Яшиндек «қоплон»ни,

Ўзингга устоз билгин.

 

Ҳимоячи Виталий Денисовга

Рақибларни сол қийноққа,

Ўтиб бўлмас довоним.

Яшил майдон қучоғида,

Бўл, машҳури замоним.

 

Ярим ҳимоячи Сервер Жепаровга

Сен бўлмасанг майдонда,

Бурчак тўпин ким тепар?

Иқтидорли ёшлар камми,

Қани айт, Сервер Жепар?

 

Ҳужумчи Игорь Сергеевга

Кўрсат ука, укажон,

Ҳужумчига хос ўйин.

Токи Марат, Саша ҳам,

Эгсинлар, олдингда бўйин.

 

Мураббий Самвел Бабаянга

«Озоди»ю, Чин юртида,

Тепки олишга кўндингиз.

Гўзал Москов ҳажрида,

Парвонадек куйдингиз.

 

Мураббий Рўзиқул Бердиевга

Илиги тўқ, юрагида ўти бор,

Муросасиз зўр жамоа туздингиз.

Қўша-қўша ғалабалар бўлса ёр,

Эл-улусга дадил боқар кўзингиз.

 

Шарҳловчи Элдор Мустафоевга

Чала-чулпа жумлалар,

Безайверса шарҳингиз.

Диди баланд ишқибоз,

Пасайтирар нархингиз.

 

Мухлис Баҳром Сиддиқовга

Футбол ортидан жон бобо,

Кўп нарсадан кечдингиз.

Ҳазил қилиб бу оқшом,

Дил чигилин ечдингиз...

 

«Пул ўлсин» - кулманг

Кимларнидир ўйлатиб,

Ёлғон-яшиқ сўйлатиб.

Ўпқон нафсни қондирган,

«Пул ўлсин» - кулманг.

 

        Йўқ қилиб «Футбол шарҳин»,

        Ошириб чипта нархин.

        Мухлис кўзин тиндирган,

        «Пул ўлсин» - кулманг.

 

Ёнар ўтда куймайин,

«Жанг» қилишга қўймайин.

Футбол шаштин сўндирган,

«Пул ўлсин» - кулманг.

 

        Бош ҳакамни кўндириб,

        Қўлга қушдек қўндириб.

        Уч очкони ундирган,

        «Пул ўлсин» - кулманг.

 

Ҳилпиратиб байроқни,

Фарқламай қора-оқни.

Ҳужум ўтин сўндирган,

«Пул ўлсин» - кулманг.

 

        Дам бермайин ҳуштакка,

        Кеч қолдириб гаштакка.

        Баҳром дилин ёндирган,

        «Пул ўлсин» - кулманг.

 

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz