Қайднома

Қидирув

Болалар футболи бўйича бельгиялик мутахассислар юртимизга ташриф буюришади

Болалар футболи бўйича бельгиялик мутахассислар юртимизга ташриф буюришади

  30.12.2017 21:41
  0
  668
Болалар футболи бўйича бельгиялик мутахассислар юртимизга ташриф буюришади

Бельгия футбол федерациясида Техник бўлим бошлиғи Крис ван Пуйвельде ҳамда "Андерлехт" футбол клубининг Скаутлар бўлими бошлиғи Бекир Тедек январь ойининг ўрталарида юртимизга ташриф буюради.

Бу икки мутахассис кўп йиллар давомида биргаликда болалар футболи бўйича фаолият юритишади.Уларда футболни ривожлантиши бўйича аниқ дастурлар бор. Мана шу дастурлар асосида ушбу мутахассислар юртимиздаги иқтидорли ёш футболчиларни саралаб, уларнинг футболчи сифатида ўсишларига кўмак беришади. Кейинчалик ана шу иқтидорли футболчилар Ван Пуйвельде ва Бекир Тедек томонидан Европанинг кучли клублари, жумладан, "Реал" Мадрид, "Лион", "Андерлехт", "Стандард" каби жамоаларига тавсия қилиб борилади.

Хорижлик мутахассисларнинг фикрига кўра, Ўзбекистонда иқтидорли футболчилар кўп. Фақатгина уларга ўз вақтида эътибор қаратиб, ёш футболчиларнинг истеъдодини сайқаллаб бориш керак. Шунингдек, бельгиялик мутахассислар Ўзбекистондаги мураббийларни Европа андозалари асосида тайёрлашга ҳам ёрдам беришади. Крис Ван Пуйвельде ва Бекир Тедек юртимизда Ўзбекистон футбол федерацияси раҳбарияти ва мутахассислари билан учрашишади. Агар музокаралар самарали якунласа, бу мутахассислар келгусида доимий равишда Бельгиядан етук мутахассисларни юртимизга жалб қилиб бориши режалаштирилган.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz