Ўзбекистон биринчилиги 2017 йилги мавсум ғолибига айланган ва янги масумдан Суперлига иштирокчисига айланган Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси 25-декабр куни "Шахзода" шохона саройида мавсум якунига ва янги йил байрамига бағишланган тадбирни ўтказдилар.
Тадбир жудаям кўтарингки кайфиятда ўтди. Тадбирда жамоамизнинг барча аъзолари-ю мураббийлари билан бирга бир қатор расмий инсонлар хам иштирок этдилар.
Жумладан, Қувасой шахар хокими Адхамжон Тўхтасинович Зиявитдинов, Фарғона вилояти Футбол федерацияси вице-президенти Хакимжон Файзиев, “Нефтчи” ПФК раиси Тохир Кападзе, Жамоа президенти Мўйсинжон Мехмонов Дадажонович, жамоа вице-президенти Шухратжон Мухидинов, жамоанинг хомий ташкилоти "BMP BUILDING GROUP END TRENDING" қўшма корхонасининг Рассия давлатидаги хомийси ва рахбарлари хамда Футбол экспресс газетаси мухбири Абдулҳафиз Абдулазиз ўғли хам иштирок этдилар.
Тадбирга йиғилганларни водий булбули хушовоз хонанда Отабек Мухаммадзохид ўз қўшиқлари билан хушнуд этиб турди.
Тадбир давомида катта монитор орқали "Омад студио"си томонидан таёрланган “Цементчи” жамоасининг мавсум давомидаги энг хаяжонли онларидан иборат махсус видеоролик намойиш этилди.
Шундан сўнг шахар хокими Адхамжон Тўхтасинович ва жамоа президенти Мўйсинжон Дадажоновичлар томонидан барча жамоа аъзоларига қимматбахо совғалар билан бирга Ўзбекистон футбол федерациясининг кичик олтин медаллари ва фахрий ёрлиқлари топширилди.
Тадбир сўнггида эса мухлислар, жамоа рахбари ва мутахасислари ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра жамоанинг "Энг яхши"лари эьлон қилинди ва махсус кубоглар ўз эгаларига топширилди.
Унга кўра ўтган 2017 йилги мавсумнинг “Энг яхшилари деб” жамоанинг қуйидаги футболчилари эътироф этилди ва тақдирландилар:
Йилнинг -
“Энг яхши химоячиси” - Оқилбек Махмудов
“Энг яхши ярим химоячиси” - Маъруф Зокиржонов
“Энг яхши хужумчи ва тўпурари” - Абдул Азиз Юсупов
“Энг фойдали ўйинчиси” – Суннатилла Эрматов
“Йил кашфиёти” ва йилнинг “Энг яхши ўйинчиси” – Отабек Ахмаджоновлар топилди!
Тадбрнинг энг диққатга сазовор томони шу бўлдики, сўзга чиққан жамоа президенти Мўйсинжон Мехмонов жамоа аъзоларининг олдига янги мавсумда Суперлигада хам кучлилар сафига кириш вазифасини қўйдилар!
Шу тариқа жамоа аъзолари янги мавсум олдидан ажойиб тадбир иштирокчисига айландилар ва ўз олдиларига аниқ вазифани белгилаб олдилар.
"Цементчи" матбуот котиби Зухриддин Абдуллажонов
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20