Қайднома

Қидирув

Жалолиддин Машарипов: 12та клуб қатнашадиган лигада учрашувлар анча кескин кечади

  31.12.2017 20:33
  0
  571
Жалолиддин Машарипов: 12та клуб қатнашадиган лигада учрашувлар анча кескин кечади

Ўзбекистоннинг профессионал футбол клублари ўртасидаги 2018 йил учун футбол бўйича мусобақалар регламенти тасдиқланди.

2018 йил учун футбол бўйича мусобақалар регламентидаги талаблар олдинги йиллардагидан анча ўзгарди ва такомиллаштирилди. Ушбу ўзгаришлар ҳақида маҳоратли футболчи Жалолиддин Машарипов ҳам ўз фикрларини билдирди:

- Футболчи сифатида менга доимо кучли жамоаларга қарши ўйнаш ёқади. Кеча тасдиқланган регламентда супер лигада 12 жамоа иштирок этиши ва икки даврадан кейин жамоалар икки гуруҳга бўлинган ҳолда мусобақани давом эттиришини билиб олдик. Ўзи 12 клуб қатнашадиган лигада учрашувлар анча кескин кечади. Иккинчи босқичда эса ҳар турда жуда қизиқарли ўтадиган учрашувлар футболчилар савияси ортишига хизмат қилиши табиий. Ҳар бир ўйинчи шундай беллашувларда кўпроқ майдонга тушишни истайди.

Футболчилар ва жамоаларнинг интизомига эътибор ошган. Бу ўйин давомида ўзимизни тартибли тутишимизни таъминлаш учун қаратилган мақсад. Учрашувларни ўтказиш учун шароитларни яхшилаш бизга чиройлироқ ўйин кўрсатишда ёрдам беришига ишонаман.

Шунингдек, ЎФФ ҳамда ПФЛ томонидан ишлаб чиқилган нормативлар футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини мавсумда яхши спорт формасида бўлишини таъминлайди ва бу биз учун албатта фойдали. Нормативлар футболчилар учун қийинчилик туғдирмайди, шунчаки уни топширишлари учун, натижа яхши бўлиши ҳаракат қилиш керак. Биз мавсум давомида ушбу тестлардан доим ўтамиз ва биз учун нормал ҳолат.  Ўйлайманки, бу биз учун фақат фойда беради, - деди Машарипов.

Ўзбекистоннинг профессионал футбол клублари ўртасидаги 2018 йил учун футбол бўйича мусобақалар регламенти тасдиқланди.

2018 йил учун футбол бўйича мусобақалар регламентидаги талаблар олдинги йиллардагидан анча ўзгарди ва такомиллаштирилди. Ушбу ўзгаришлар ҳақида маҳоратли футболчи Жалолиддин Машарипов ҳам ўз фикрларини билдирди:

- Футболчи сифатида менга доимо кучли жамоаларга қарши ўйнаш ёқади. Кеча тасдиқланган регламентда супер лигада 12 жамоа иштирок этиши ва икки даврадан кейин жамоалар икки гуруҳга бўлинган ҳолда мусобақани давом эттиришини билиб олдик. Ўзи 12 клуб қатнашадиган лигада учрашувлар анча кескин кечади. Иккинчи босқичда эса ҳар турда жуда қизиқарли ўтадиган учрашувлар футболчилар савияси ортишига хизмат қилиши табиий. Ҳар бир ўйинчи шундай беллашувларда кўпроқ майдонга тушишни истайди.

Футболчилар ва жамоаларнинг интизомига эътибор ошган. Бу ўйин давомида ўзимизни тартибли тутишимизни таъминлаш учун қаратилган мақсад. Учрашувларни ўтказиш учун шароитларни яхшилаш бизга чиройлироқ ўйин кўрсатишда ёрдам беришига ишонаман.

Шунингдек, ЎФФ ҳамда ПФЛ томонидан ишлаб чиқилган нормативлар футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини мавсумда яхши спорт формасида бўлишини таъминлайди ва бу биз учун албатта фойдали. Нормативлар футболчилар учун қийинчилик туғдирмайди, шунчаки уни топширишлари учун, натижа яхши бўлиши ҳаракат қилиш керак. Биз мавсум давомида ушбу тестлардан доим ўтамиз 

Манба: www.pfl.uz

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?

«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz