Қайднома

Қидирув

Кьеллини «Челси»га ўтадими? – Конте жавоб берди

Кьеллини «Челси»га ўтадими? – Конте жавоб берди

  03.01.2018 17:29
  0
  442
Кьеллини «Челси»га ўтадими? – Конте жавоб берди

Лондонинг “Челси” клуби бош мураббий Антонио Конте Туриннинг “Ювентус” клуби ҳимоячиси Жоржо Кьеллинини “аристократлар” сафига қўшилишмаслигини маълум қилди.

“Бу ҳақда жуда кўп миш-миш тарқалди. Аммо, бу мен учун оддий ҳолат. Чунки, трансфер мавсуми бошланди. Бу мавсум мураббий ва клублар миш-миш хабарлар туфайли қийинчиллика дучор бўлишади. Балки, баъзи бир хабарлар расмий бўлар.

Аммо, қолгани шунчаки уйдирма хабарлар. Кьеллини “Челси”га ўтмайди. Жоржо ажойиб футболчи, лекин ўйлашимча у фаолиятини “Ювентус”да якунлайди. Менимча, Кьеллини учун бу тўғри қарор. Трансфер мавсумида футболчиларни сотиб олиш раҳбариятнинг ваколатига киради. Биз эса “Арсенал” билан бўладиган учрашув ҳақида ўйлашимиз керак”, - дейди Конте.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz