Қайднома

Қидирув

Ислоҳотларга ишонайлик...

Ислоҳотларга ишонайлик...

  03.01.2018 19:52
  0
  933
Ислоҳотларга ишонайлик...

Бугун юртимизда ҳар бир соҳа бўйича чуқур ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Миллий футболимиз ҳам бу жараёндан четда эмас, албатта. Анчадан буён шундай янгиликларга илҳақ эмасмидик? Нега энди ЎФФнинг янги раҳбариятини етарлича қўллаб-қувватламаяпмиз? Ҳаёт қонуни шундай - ҳеч нарса ҳаммага бараварига маъқул келмайди. Ҳа, «Регламент бузилди», «Фалон жамоага жабр бўлди» қабилида янграётган эътирозларни буткул инкор этиш қийин. Аммо масаланинг асосий то-мони - футболимизни тезроқ юқорироқ даражага олиб чиқиш ҳаракати оғирроқ тош босмаяптими? Дейлик, ЎФФ 12та жамоали тизимни кейинги мавсум бошида эълон қилганида, нима ўзгарарди? Деярли ҳеч нарса! Нима, олий лигада номига қатнашадиган клубларни ўйлаб, ислоҳотларни бир йилга кечиктириш керакми-ди? Энди айтингчи, бу йил 12-ўриндан пастда қолган жамоалардан қай бири янги мавсумда Суперлигага зеб бериш салоҳиятига эга? Бу саволга тайинли жавоб беролмаймизми, келинглар, бошланган ислоҳотлар самара келтиришига ишонайлик. Битта факт шуки, ЎФФ барчасини ўз ҳолига ташлаб қўйишни истамай, амалий ҳаракатларга ўтди. Ҳар қандай ҳаракат эса эртами-кеч ўз маҳсулини кўрсатади. Шуни унутмайлик, Азизлар...

Қаҳрамон ЗОҲИДОВ, Қарши шаҳри.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz