"Пахтакор" ўқув-йиғин машғулотларини давом эттириш учун Туркиянинг Белек шаҳрига жўнаб кетди. "IC Santay" меҳмонхонасида истиқомат қиладиган "Пахтакор" йиғинни 21 январгача давом эттиради. 7, 11, 15 ва 20 январь кунлари назорат учрашувлари ўтказиш режалаштирилган. Йиғинга 25 футболчи олиб кетилди. U-23 терма жамоасига чақирилган ўйинчилар Хитойдаги Осиё чемпионатидан сўнг клуб ихтиёрига қайтишади.
Йиғинга жўнаб кетган футболчилар рўйхати қуйидагича:
Дарвозабонлар - Александр Лобанов, Элдор Суюнов, Умид Ҳамроев.
Ҳимоячилар - Владимир Козак, Станислав Андреев, Марко Симич, Камолиддин Тожиев, Алишер Салимов, Шерзод Аъзамов, Фарруҳ Сайфиев, Акмал Шораҳмедов.
Ярим ҳимоячилар - Акбар Исматуллаев, Достон Иброҳимов, Азим Аҳмедов, Ростин Гриффитс, Тиаго Безерра, Гиди Канюк, Жаҳонгир Аҳмадов, Жамшид Искандеров, Собит Синдаров, Жалолиддин Машарипов, Баҳром Абдураҳимов, Дилшод Раҳматуллаев.
Ҳужумчилар - Жасур Ҳакимов, Шоҳрух Махмудҳожиев.
***
"Насаф" футболчилари бугун клуб қароргоҳида йиғилишмоқда.Навбатдаги қишки тайёргарлик машғулотлари ҳам бугундан бошланади. Бу ҳақда "Насаф" матбуот хизмати хабар берди.Клуб раҳбарияти томонидан амалдаги шартномаси тугаган бир қатор футболчилар билан янги шартномалар имзоланди. Булар: Жасур Ҳасанов, Умарбек Эшмуродов, Санжар Қувватов, Игорь Голбан ва Драган Черан. Юқоридаги футболчилар қаршиликлар сафида тўп тепишни давом эттиришади. "Насаф" расмий сайтида келтирилишича, айни пайтда клуб бир қатор маҳаллий ва легионер ўйинчилар билан музокаралар олиб бормоқда."Аждарлар" 9-22 январь кунлари Туркияда ўқув-йиғин машғулотлари ўтказишни режалаштирган. Унгача машғулотлар Қарши шаҳрида давом эттирилади.
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20