Қайднома

Қидирув

"Метуллург", "Бухоро" ва "Қўқон-1912" пойтахтдаги йиғинга киришишди

"Метуллург", "Бухоро" ва "Қўқон-1912" пойтахтдаги йиғинга киришишди

  04.01.2018 09:34
  0
  620

Янги мавсумга ҳозирлик кўраётган Бекободнинг “Металлург”жамоаси иккинчи ўқув-машғулот йиғинига киришди. Бу галги йиғин пойтахт – Тошкент шаҳрида давом эттирилмоқда. 3 январь санасидан эътиборан Андрей Шипилов етакчилигидаги металлургчилар ҳар куни икки маҳалдан “Бунёдкор” футбол академияси майдони ҳамда Чилонзор туманидаги “Пахтакор” футбол клубига қарашли БЎСМ  майдонларида машғулот ўтказишаяпти.

Бевосита шуғулланаётган футболчиларга келсак, жамоа ўтган мавсум ўзагини сақлаб қолган. 2017 йилги мавсумдан кейин “Металлург” бир қатор фахрий футболчилари билан хайрлашди. Ўз навбатида клуб маъмурияти бу ўйинчиларнинг барчасига самарали меҳнати, клубга садоқати учун миннатдорлик билдиради ва уларнинг келгуси фаолиятига омад тилайди.

Йиғинда шунингдек, бир қатор иқтидорли ёш ўйинчилар иштирок этишаётганлигини айтиб ўтиш лозим. Бу футболчилардан кимлар таркибда қолиши маълум эмаслиги боис аниқ маълумот беришга вақтли. Иккинчи йиғин февраль ойига қадар давом этади. Йиғин давомида бир қатор кўрик-назорат учрашувлари ҳам ўтказилиши режалаштирилган. Февраль ойидан эса “Металлург” ПФК йиғинни хорижда давом эттириши кутилаяпти.

***

Бугун "Қўқон-1912" 2018 йилдаги дастлабки ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Футболчилар мавсумга тайёргарлик кўриш учун Тошкент шаҳрида тўпланишади. 23 январь кунига қадар давом этадиган ушбу йиғинга мураббийлар бир қатор янги фтбочиларни ҳам таклиф қилишган. Биз бу ҳақида кеийнги хабарларда аниқ маълумотларни етказиб турамиз.

Тошкентдаги ўқув-йиғинлар давомида суперлига иштирокчилари билан тўртта  ўртоқлик  ўйинлари ўтказиш ҳам режага киритилган бўлиб, айни кунларда жамоалар билан музокаралар олиб борилмоқда.  Дастлабки ўртоқлик учрашувини Муборакнинг “Машъал” жамоаси билан ўтказиш борасида келишувга эришилди.

***

Улуғбек Бақоев бошқарувидаги «Бухоро» жамоаси янги йил байрамидан сўнг тайёргарлик босқичининг иккинчи қисмини Тошкентда ўтказади. Режага кўра жамоа аъзолари 4 январь, пайшанба куни пойтахтда йиғилади. Ушбу йиғин чоғида албатта таркибда ўзига яраша янгиликлар юз бериши кўзда тутилмоқда. Боиси жорий мавсум жамоа мураббийлари таркибни янада кучайтириш мақсадида ҳозирда бир қатор етакчи футболчилар билан музокара олиб бормоқда. Шуни ҳам қўшимча қилиш лозимки, мураббийлар штабининг режасига кўра, Тошкентда ўқув-машғулотдан ташқари яна бир нечта синов-назорат баҳслари ташкил этилиши ҳам ўрин олган. 


Манба: "Металлург", "Бухоро", "Қўқон-1912" матбуот хизматлари


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz