Қайднома

Қидирув

«Барселона» «Сельта» билан ўйинга Месси ва Суарессиз жўнаб кетди

«Барселона» «Сельта» билан ўйинга Месси ва Суарессиз жўнаб кетди

  04.01.2018 09:32
  0
  517
«Барселона» «Сельта» билан ўйинга Месси ва Суарессиз жўнаб кетди

Каталониянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде жамоанинг уч нафар етакчиси Лионель Месси, Луис Суарес ва Андрес Иньестага дам беришга қарор қилди.

Уч футболчи ҳам Испания Кубокининг 1/8 финалидан ўрин олган “Сельта”га қарши сафар учрашувига олиб кетилмади.

Мазкур ўйинни шунингдек, каталонияликлар сафида Арда Туран, Жерар Деулофеу ва Рафинья Алькантаралар ҳам ўтказиб юборишади. Пако Алькасер ҳамда ҳимоячиси Самуэль Юмтити жароҳати боис “Барса”га ёрдам бера олишмайди.

“Барселона” Виго шаҳрига қуйидаги футболчилар билан йўл олди: тер Стеген, Силлессен, Семеду, Пике, Ракитич, Серджи Роберто, Денис Суарес, Маскерано, Паулиньо, Альба, Динь, Серхи Бускетс, Дембеле, Андре Гомес, Видаль, Вермален, Аленья, Арнаис.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz