Қайднома

Қидирув

Достон Ҳамдамов: Футболчилар топширадиган нормативлар дунё амалиётида бор

Достон Ҳамдамов: Футболчилар топширадиган нормативлар дунё амалиётида бор

  04.01.2018 13:15
  0
  689
Достон Ҳамдамов: Футболчилар топширадиган нормативлар дунё амалиётида бор

Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ҳамда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси Достон Ҳамдамов ЎзПФЛ сайтига интервью берди ҳамда ЎФФ ҳамда ЎзПФЛ амалга ошираётган ислоҳотлар ҳақида ўз фикрини билдирди.

“Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳамда Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси томонидан ишлаб чиқилган бир қатор ислоҳотлар ҳақида айтишим мумкинки, бу ўзбек футболи учун фақат фойда. Илгарилари ҳам норматив топширар эдик. Аммо, бу нормативлар назоратга олинмас эди, айтишим мумкин, ҳозирги тест норматив жараёни ЎФФ мутахассислари томонидан назорат қилинса, бунга футболчи ва мураббийлар бироз жиддий эътибор берадилар”, - дейди Ҳамдамов.

“Нормативлар дунё амалиётида бор ва бунга оддий ҳол сифатида қараш мумкин. Аммо, уни назорат қилиб бориш ва футболчилар ўз жисмоний ҳолатлари ҳақида маълумот олишлари ҳам муҳим”.

“Умуман олганда, бу йилги Суперлига баҳслари жуда кескин ва қизиқарли тарза кечиши аниқ. Мухлисларнинг ҳам талаб ва истаклари ҳисобга олинган деб ўйлайман. Улар ҳам кучли ва кескин тарзда ўтказиладиган учрашувларни томоша қилишни хоҳлайдилар. Бу шунингдек, футболчилар учун ҳам ўзига ҳос синов ва рақобатдир. Эндиликда, барча мусобақага жиддий қарайди. Марказий учрашувлар кўпаяди, бу эса чемпионат савияси ўсишига ижобий таъсир қилади”, - дейди Достон Ҳамдамов.


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz