Қайднома

Қидирув

Эрнесто Вальверде: «Коутиньо — ажойиб ўйинчи, аммо...»

Эрнесто Вальверде: «Коутиньо — ажойиб ўйинчи, аммо...»

  04.01.2018 14:12
  0
  606
Эрнесто Вальверде: «Коутиньо — ажойиб ўйинчи, аммо...»

Каталониянининг «Барселона» клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде Испания кубоги 1/8 финали доирасидаги «Сельта»га қарши учрашув олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Коутиньо — бошқа клуб футболчиси. Албатта, у ажойиб ўйинчи. Нималар бўлишини билмайман, аммо мени кўпроқ жамоам футболчилари қизиқтиради.

Дембеледек юксак маҳоратли футболчимиз сафга қайтмоқда, бу биз учун ажойиб хушхабар. У мослашув жараёнида жароҳат олганди. Эндиликда Усмонга барчамиз ёрдам беришимиз керак. У ўйнашга тайёр.

Умтити – жуда яхши ҳимоячи ва умид қиламизки, Самуэль узоқ йиллар «Барселона» шарафини ҳимоя қилади. Бу мавсум «Сельта»га қарши ўйнадик ва бизни қандай рақиб кутиб турганини яхши биламиз.

Биринчи баҳс сафарда ўтади, виголиклар ўз майдонида жуда тажовузкор футбол кўрсатишади. Умуман, бу икки яхши жамоа ўртасидаги ажойиб ўйин бўлади. Рақибни ҳурмат қиламиз, улар турнирдаги энг қийин рақиблардан бири» — дейди Вальверде.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz