Қайднома

Қидирув

AS: «Реал» биринчи харидни амалга ошириб бўлди

AS: «Реал» биринчи харидни амалга ошириб бўлди

  04.01.2018 16:40
  0
  935
AS: «Реал» биринчи харидни амалга ошириб бўлди

“Атлетик” клуби дарвозабони Кепа Аррисабалага “Реал” футболчисига айланишга жуда ҳам яқин турибди.

Испаниянинг таниқли нашри AS’нинг хабар беришича, Кепа мадридликлар билан аллақачон шартнома имзолаб бўлган.

Фақатгина “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан баскнинг ҳозир ёки ёзда келиб қўшилиши бўйича бир қарор чиқарса бўлгани. Агар Кепа ёзда “қироллик клуби” футболчисига айланадиган бўлса, унда мадридликлар трансфер учун бироз кўпроқ пул сарфлашларига тўғри келади

Эслатиб ўтамиз, “Реал” аввалдан Аррисабалага хизматларига қизиқиш билдириб келаётганди, аммо футболчида жароҳат борлиги учун бу ишлар ортга сурилаётганди. Тахминларга кўра, Кепа 2 ҳафта ичида “Реал” футболчисига айланиши кутилмоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz