Қайднома

Қидирув

«Бухоро» уч футболчи билан хайрлашди

«Бухоро» уч футболчи билан хайрлашди

  04.01.2018 17:45
  0
  731
«Бухоро» уч футболчи билан хайрлашди

Аввал хабар берганимиздек, “Бухоро” жамоаси бугундан  янги мавсумга тайёргарликнинг навбатдаги босқичини бошлади. Жамоа аъзолари тушликдан сўнг пойтахтимиздаги мухташам “Туркистон” меҳмонхонасида йиғилди.

Машғулотлар “Бунёдкор” академиясининг машғулот майдонларида ўтказилади. Бугунги кунда ишқибозларнинг диққат марказида турган трансфер бозоридаги ўзгаришларга қисқача тўхталиб, шуни маълум қиламизки, ўткан мавсум “Бухоро” шарафини ҳимоя қилган Муҳиддин Худоёров, Алишер Саматов, Алишер Саноев  ҳамда Зоҳир Пиримов билан тузилган амалдаги шартнома муддати якунига етди.

Ушбу футболчилар билан ҳамкорлик тўхталиб, дўстона равишда хайрлашилди. Уларнинг клуби равнақи йўлидаги хизматлари учун миннатдорчилик билдирган холда, келгуси фаолиятида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Таркибга янги келиб қўшилган футболчилар ҳам йўқ эмас. Фақат улар билан ҳозирча расмий келишувга эришилмагани боис, номларини кейинроқ маълум қиламиз.  

“Бухоро” матбуот хизмати.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz