Қайднома

Қидирув

АПЛ: «Тоттенхэм» «Вест Хэм» билан дурранг ўйнади

АПЛ: «Тоттенхэм» «Вест Хэм» билан дурранг ўйнади

  05.01.2018 03:11
  0
  97
АПЛ: «Тоттенхэм» «Вест Хэм» билан дурранг ўйнади

«Тоттенхэм» ва «Вест Хэм» жамоалари Англия чемпионатининг 21-турида 1:1 натижа қайд этишди. Учрашув Лондондаги «Уэмбли» стадионида кечди.

Иккинчи бўлимнинг ўрталарида Педро Обьянг меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Ўйиннинг 84-дақиқасида эса Сон Хён Мин жавоб тўпини киритиб якуний ҳисобни таъминлаб берди.

«Тоттенхэм» клуби 41 очко билан Англия чемпионатида 5-поғонани банд қилмоқда. «Вест Хэм» жамоаси ҳисобида 22 очко бўлиб 15-поғонадан жой олишган.

Англия чемпионати 21-тур

«Тоттенхэм» - «Вест Хэм» 1:1

Голлар: 0:1 – 70 Обианг, 1:1 – 84 Сон Хён Мин.

«Тоттенхэм» - Льорис, Орье, Санчес, Вертонген, Дэвис (Льоренте, 82), Дайер(Ваньяма, 74), Сиссоко (Ламела, 74), Эриксен, Алли, Сон Хын Мин, Кейн.

«Вест Хэм» - Адриан, Рид, Огбонна, Райс, Сабалета, Куяте, Нобл, Обианг, Масуаку, Лансини (Кэрролл, 85), Эрнандес (Айю, 65).

Огоҳлантиришлар -  Кэрролл (87), Нобл (90).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2018. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.