Қайднома

Қидирув

«Реал» сафарда йирик ғалабага эришди

«Реал» сафарда йирик ғалабага эришди

  05.01.2018 08:19
  0
  563
«Реал» сафарда йирик ғалабага эришди

«Реал» клуби Испания кубогининг 1/8 финал баҳси биринчи учрашувда  «Нумансия» жамоасидан устун келди. Учрашув «Лос-Пахаритос» стадионида бўлиб ўтди ва 0:3 ҳисоби қайд этилди.

Ўйиннинг 35-дақиқасида Гарет Бэйл пенальтини аниқ амалга оширган ҳолда ҳисобни очиб берди. Учрашувнинг бир соати тугашида мезбонлар бир киши кам бўлиб қолишди, Диаманка қўпол равишда Начони тҳхтатиб қолди ва иккинчи сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

89-дақиқада мадридликлар яна бир пенальти ишлаб олишди. Бу сафар Иско гол урди. Бош ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Ашраф Хакими узатиб берган тўпни Майораль яқин бурчакка жойлади ва йирик ҳисобни қайд этилишига сабаб бўлди.

Испания кубоги 1/8 финал жавоб ўйини 10 январь санасида «Реал» майдонида бўлиб ўтади.

Испания кубоги 1/8 финал

«Нумансия» - «Реал» 0:3

Голлар: 0:1 – 35, пенальти Бэйл, 0:2 – 89, пенальти Иско, 0:3 – 90 Майораль.

«Нумансия» - Мохамеди, Кальво, Рипа (Валькарсе, 20; Матеу, 46), Медина, Гутьеррес, Диаманка, Грего Сьерра (Перес, 63), Ларреа, Ньето, Милья, Ихинио Марин.

«Реал» - Касилья, Вальехо, Тео, Карвахаль, Начо, Льоренте, Себальос (Иско, 74), Асенсио (Хакими, 85), Васкес, Бэйл (Ковачич, 61), Майораль.

Огоҳлантиришлар: Диаманка (35), Ларреа (38), Ихинио Марин (51), Вальехо (59), Медина (82), Гутьеррес (88), Матеу (88), Ковачич (90).

Четлатиш: Диаманка (60).

 

Нариги ўйинда «Эспаньол» ўз уйида «Леванте» жамоасига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Жавоб ўйини 11 январь.

«Эспаньол» – «Леванте» 1:2

Голлар: 1:0 – 28 Морено, 1:1 – 38, пенальти Моралес, 1:2 – 74 Иви Лопес.

«Эспаньол»: Лопес, Налдо, Дуарте (Дардер, 77), Вила, Лопес Сильва, Гранеро, Санчес, Пьятти (Баптистао, 66), Марк Наварро (Мелендо, 79), Морено, Гарсия.

«Леванте» – Фернандес, Постиго, Тоньо, Коке, Кабако, Кампанья, Лерма(Робер, 79), Барди (Дукуре, 58), Саму (Иви Лопес, 65), Моралес, Боатенг.

Огоҳлантиришлар: Кабако (29), Барди (53), Пьятти (53), Лерма (70), Дардер (85).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz