Қайднома

Қидирув

ЎФФ президенти ҳар бир вилоят ҳокими билан учрашади ва илк сафар Жиззахга

ЎФФ президенти ҳар бир вилоят ҳокими билан учрашади ва илк сафар Жиззахга

  05.01.2018 08:41
  0
  297
ЎФФ президенти ҳар бир вилоят ҳокими билан учрашади ва илк сафар Жиззахга

Ўзбекистон футбол федерациясидаги мавжуд бўлимлар вилоят футбол федерацияларида ҳам бўлиши шарт. Ташкилот президенти Умид Аҳмаджонов ҳар бир вилоят ҳокимлари билан алоҳида кўришиб, шу масала юзасидан фикр алмашади.

Мазкур иш юзасидан ЎФФ делегацияси 12 та вилоят ва Қорақалпоғистонда ислоҳот ишларини олиб бориши режалаштирилган. Умид Аҳмаджоновга қадар ЎФФ қошидаги ҳар бир бўлим раҳбари вилоят футбол федерациясига ташриф буюради ва унинг ичида шу каби бўлим фаолият бошлаши учун замин ҳозирлайди. Бунда ЎФФ мутахассислари вилоят футбол федерацияси мутахассисларига керакли кўрсатмаларни беради, шу вақтга қадар йўл қўйилган камчиликларни аниқлайди.

Шунингдек, алоҳида комиссия вилоят футбол федерацияларининг ишини ва улар қандай вазифаларни бажараётганини тўлиқ ўрганиб чиқади. Иш фақатгина федерациялар билан якунига етмай, вилоятдаги мавжуд стадионлар, болалар футбол мактаблари ва футболга алоқадор бошқа объэктлар зимдан текширилади. Иш қуйидагича тақсимланади:

болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари, клублар инфратузилмаси, ундаги шарт-шароитлар; аёллар футболи ва мини футболни ривожлантириш йўлида қилинаётган ишлар; молиявий масалалар ҳамда кадрлар билан ишлаш; мусобақаларни ўтказиш жараёнида йўл қўйилаётган камчиликлар; мураббийлар малакасини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар; ОАВ ва футбол жамоатчилиги билан ишлаш жараёнлари.

Сир эмаски, вилоят ҳокими бир вақтнинг ўзида шу вилоят футбол федерациясининг президенти ҳам ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, Умид Аҳмаджонов комиссия хулосаси асосида вилоят ҳокимлари билан шахсан сухбатлашади ва футболни кўтариш борасида фикр алмашади.

Режага кўра, ЎФФ делегациясининг илк сафари Жиззахдан бошланади. Бугун — 4 январь куни унинг бир қисми сафарга жўнаб кетган бўлса, эртага ташкилот президенти Жиззахга етиб боради.


Манба: the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

«ИНТЕРФУТБОЛ» газетасининг 25-сентябрдаги сешанба сони

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz