Қайднома

Қидирув

Диего Форлан Гонконг клуби ОЧЛда ўйнайди

Диего Форлан Гонконг клуби ОЧЛда ўйнайди

  05.01.2018 08:46
  0
  447

38 ёшли ҳужумчи Диего Форлан фаолиятини Гонконгнинг «Китчи» клубида давом эттиради. Бунга қадар у фаолиятини якунлагани борасида хабарлар бор эди.

Фото: Google Images

«Китчи» 2018 йилги мавсум Осиё Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этади. У мусобақанинг «E» гуруҳидан жой олган. Бу зонада, шунингдек, Жанубий Кореянинг «Чонбук Моторс» ҳамда Таиланднинг «TBC» клублари иштирок этади. Тўртинчи клуб номи 30 январь кунги плей-офф ўйинларидан кейин аниқ бўлади.

Форланнинг Гонконг клуби билан шартномаси қанчага мўлжаллангани ва у ўз ичига қандай шартларни олгани борасида аниқ маълумотлар йўқ. Диего сўнгги бор 2016 йил Ҳиндистоннинг «Мумбай Сити» клуби сафига бориб қўшилганди.

Уругвайлик ҳужумчи карьераси давомида «Манчестер Юнайтед», «Вильярреал», «Атлетико», «Интер» каби машҳур жамоаларда тўп сурган. Уругвай терма жамоаси сафида 112 та ўйинда майдонга тушиб, 36 та гол уришнинг уддасидан чиққан. 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида Уругвай ярим финалга қадар етиб борган бўлиб, Диего Форлан турнирнинг энг яхши футболчиси сифатида тан олинганди.

Гонконг клуби Форлан учун Осиё қитъасидаги учинчи вакил бўлди. Ҳиндистонга қадар у Япониянинг «Сересо Осака» клуби сафида ҳам тўп тепганди.


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz