Қайднома

Қидирув

Зинеддин Зидан: Сафарда ўйнаш осон бўлмади

Зинеддин Зидан: Сафарда ўйнаш осон бўлмади

  05.01.2018 20:47
  0
  457
Зинеддин Зидан: Сафарда ўйнаш осон бўлмади

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан “Нумансия”га қарши ўйин (3:0) дан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Натижадан хурсандман. Чунки “Нумансия” майдонида ўйнаш осон бўлмади. Рақиб жамоа футболчиси майдондан четлатилгандан сўнг бизда бир нечта муаммолар юзага келди.

“Нумансия” ўнта футболчи билан ҳам яхши ўйнади. Аммо, ўйинни натижа ҳал қилади. Бейлни заҳирага олиниши режамизда бор эди. У бир соатни ҳеч қандай муаммоларсиз ўтказди. Менимча, Бейл ўйин амалиётини янада ошириб олади. Майораль жамоада асосий рольни ўйнайди.

У бизга керак вақтда доимо майдонга тушади. Бизда ўйин амалиётига эга бўлмаётган жуда кўп футболчилар бор. Улар сабр билан меҳнат қилишда давом этишлари керак”, - дейди Зидан.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz