Қайднома

Қидирув

"Бухоро": Муллажонов, Саломов, Эркинов ва бошқа янги футболчилар йиғинда қатнашишмоқда

"Бухоро": Муллажонов, Саломов, Эркинов ва бошқа янги футболчилар йиғинда қатнашишмоқда

  05.01.2018 22:24
  0
  810

Хабарингиз бўлса керак, “Бухоро” жамоаси ўқув-йиғин машғулотларини айни дамда Тошкентда олиб бормоқда. Мураббийлар штабининг режасига кўра, машғулотлар асосан жисмоний тайёргарликка қаратилган. Шу боис бугунги кундаги машғулотда ҳам футболчилар асосан жисмоний юкламаларни олиш билан машғул бўлди. 

Ўтган мавсум жамоа шарафини ҳимоя қилган айрим футболчилар билан хайрлашилгани хусусида хабар бергандик. Уларнинг ўрнини тўлдириш мақсадида мураббийлар бир қатор футболчиларни жамоага таклиф этган. Хусусан бугунги машғулотларда ишқибозларга яхши таниш бўлган, Шавкат Муллажонов, Раҳматулло Бердимуродов (“Олмалиқ”), Шавкат Саломов (“Атирау”- Қозоғистон), Шаҳбоз Эркинов (“Насаф”), Сардор Сулаймонов (“Динамо”) ҳамда Беҳруз Саъдиллаев (“Пахтакор”) сингари футболчилар иштирок этди.

Ушбу йиғин чоғида жамоа бир нечта синов-назорат ўйинларида ҳам майдонга тушади. Ҳозирча спарринг-рақибларнинг номи маълум эмас. 


Манба: "Бухоро" ФК матубот хизмати


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz