Қайднома

Қидирув

Ван Дейк дебют ўйинида «Ливерпуль»га ғалаба келтирди, «МЮ»да ҳам ишончли ғалаба

Ван Дейк дебют ўйинида «Ливерпуль»га ғалаба келтирди, «МЮ»да ҳам ишончли ғалаба

  06.01.2018 09:21
  0
  585
Ван Дейк дебют ўйинида «Ливерпуль»га ғалаба келтирди, «МЮ»да ҳам ишончли ғалаба

Англия кубокининг 3-раундидан ўрин олган “Манчестер Юнайтед” ҳамда “Дерби Каунти” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди.

Учрашувда катта устунликга эга бўлган “қизил иблислар” якунда 2:0 ҳисобидаги ғалабани расмийлаштиришди.

Мезбонлар таркибида Жесси Лингард ҳамда Ромелу Лукаку каби футболчилар ўз номларини таблога ёзиб қўйишди.

Англия кубоги. 3-раунд.

Манчестер Юнайтед – Дерби Каунти 2:0 (0:0)

Голлар: 1:0 – 84 Лингард, 2:0 – 90 Лукаку.

Манчестер Юнайтед – Ромеро, Смоллинг, Шоу, Линделеф, Блинд, Эррера, Погба, Лингард, Мата (Марсьяль, 67), Мхитарян (Лукаку, 46), Рэшфорд (Феллайни, 80).

Дерби Каунти – Карсон, Кио, Ольссон, Уиздом, Пирс, Лоуренс (Беннетт, 81), Хаддлстоун, Вайманн, Торн, Расселл (Хэнсон, 78), Уинналл (Видра, 67).

Шунингдек, мазкур босқичнинг яна бир учрашуви “Ливерпуль” ҳамда “Эвертон” жамоалари ўртасида кечди.

Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалабани расмийлаштиришди. Эътиборлиси, “Ливерпуль”нинг куни-кеча сотиб олган футболчиси Виржил ван Дейк янги жамоаси сафидаги илк дебют ўйинида гол урди.

Англия кубоги. 3-раунд.

Ливерпуль – Эвертон 2:1 (1:0)

Голлар: 1:0 – 35, пенальти Милнер, 1:1 – 67 Сигурдссон, 2:1 – 84 ван Дейк.

Ливерпуль – Кариус, Матип, Робертсон, Гомес (Соланке, 77), ван Дейк, Окслейд-Чемберлен, Жан, Мане, Лаллана (Вейналдум, 70), Фирмино, Милнер (Александер-Арнолд, 77).

Эвертон – Пикфорд, Холгейт, Мартина, Кенни, Джагелка, Маккарти (Дэвис, 86), Шнайдерлин, Сигурдссон, Болази, Кэлверт-Льюин (Ньяссе, 82), Руни (Лукман, 52).

Огоҳлантиришлар: Руни (7), Маккарти (60), Соланке (88).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz