Қайднома

Қидирув

Моуриньо – Контега: «Ҳа, хатога йўл қўйганман, аммо мени келишилган ўйинлар сабаб четлатишмаган»

Моуриньо – Контега: «Ҳа, хатога йўл қўйганман, аммо мени келишилган ўйинлар сабаб четлатишмаган»

  06.01.2018 13:01
  0
  570
Моуриньо – Контега: «Ҳа, хатога йўл қўйганман, аммо мени келишилган ўйинлар сабаб четлатишмаган»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия кубоги 3-босқичи доирасидаги «Дерби Каунти» (2:0)га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

Шунингдек, мураббий Антонио Конте томонидан ўзига нисбатан бўлган гапларга жавоб қайтарган. Дастлаб Моуриньо шундай деганди: «Ўйин вақтида ўзимни тутиб турганим, бу эҳтиросимни йўқотганимни билдирмайди».Италиялик мутахассис бунга қуйидагича жавоб қайтарди: «Буни «кексалик қўрқуви» дейишади. Унинг ўзига қарайдиган вақти келди».

«Нима дейишим мумкин, реал тарзда қарасак бу тарих тугади: ҳа мен майдонда хатоликларга йўл қўйяпман. Аммо ҳаммаси нима билан якунланиши келажакда билинади. Нималардир рўй беради, қайсидир воқеалар эса менда бўлмаган, бўлмайди ҳам. Мени келишилган ўйинлар сабаб дисквалификация қилишмаган» – дейди Моуриньо.

Маълумот учун, келишилган ўйин сабаб Контени 2012/13 йиллар мавсумида 4 ой муддатга дисквалификация қилишган. Ўшанда у «Ювентус» бош мураббийи эди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz