Қайднома

Қидирув

«Боруссия» вакиллари Мхитаряннинг агенти билан учрашув ўтказишди

«Боруссия» вакиллари Мхитаряннинг агенти билан учрашув ўтказишди

  06.01.2018 18:20
  0
  428
«Боруссия» вакиллари Мхитаряннинг агенти билан учрашув ўтказишди

Европанинг бир-қатор манбалари хабарига кўра, Дортмунднинг «Боруссия» клуби вакиллари «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Генрих Михитаряннинг агенти билан учрашув ўтказишган.

Хабарларга кўра, немис клуби 28 ёшли футболчини жамоага қайтариш ҳаракатини бошлашган. Мхитарян 2013 – 2016 йиллар оралиғида «Боруссия» шарафини ҳимоя қилганди.

Қайд қилинишича, томонлар музокаранинг якуний қисмига етиб келишган. Бироқ, германияликлар арманистонлик футболчи учун йилига 12,5 миллион евро маош бера олишмайди. Агар хавбэк ортга қайтадиган бўлса унинг маоши камайиши мумкин. Олдинроқ Генрих билан Италиянинг «Интер» клуби ҳам қизиқаётганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz