Қайднома

Қидирув

Филиппе Коутиньо тез кунларда «Барселона»га ўтади

Филиппе Коутиньо тез кунларда «Барселона»га ўтади

  06.01.2018 15:36
  0
  497
Филиппе Коутиньо тез кунларда «Барселона»га ўтади

Каталониянинг “Барселона” ва Англиянинг “Ливерпуль” клублари ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньо трансфери борасида сўнгги музокараларни ўтказишди. Бу ҳақда “Sport.es” нашри хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, “Ливерпуль” каталонияликларнинг 120 миллион евролик ва турли ҳил бонуслар учун яна 40 миллионлик таклифига ижобий жавоб берган. 25 ёшли футболчи “Барселона” билан беш йиллик шартнома имзолайди.

Таъкидлаш жоизки, томонлар бонуслар учун тўланадиган 40 миллион еврони тўлаш ва қабул қилиб олиш шартларини ҳали якунига етказишмаган.

“Ливерпуль” Коутиньо трансферидан 10 миллион евролик бонусга аниқ эга чиқади. Қолган 30 миллион евро эса Коутиньо “Барселона” таркибида катта ютуқларга эриша олсагина, кейин тўлаб берилади.

Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Коутиньонинг “Барселона”га ўтиши ҳақидаги янгиликлар деярли ҳар куни бонг уриб турди. Ва ниҳоят бугун бразилиялик футболчининг “Барса” сафига ўтиши деярли расман тасдиқланди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz