Қайднома

Қидирув

«Атлетико» ўз майдонида 10 киши бўлиб «Хетафе»дан устун келди

«Атлетико» ўз майдонида 10 киши бўлиб «Хетафе»дан устун келди

  06.01.2018 19:21
  0
  1093
«Атлетико» ўз майдонида 10 киши бўлиб «Хетафе»дан устун келди

Испания чемпионатининг 18-туридан ўрин олган “Атлетико” ҳамда “Хетафе” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди. Унда Мадриднинг “Атлетико” клуби 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.

Дастлаб, 18-дақиқада Корреа ҳисобни очган бўлса, 68-дақиқада Диего Коста “Атлетико”га қайтганидан сўнг Ла лигадаги илк голини урди. Аммо Костага ушбу гол қимматга тушди, чунки ўйинни бошқарган ҳакам Хосе Мунуэра Монтеро голни мухлислар билан нишонлагани учун Костага иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб, майдондан четлатди. 10 киши бўлиб қолган бўлишига қарамай, “Атлетико” якунда ғалабани сақлаб қолди.

Испания чемпионати. 18-тур.

Атлетико – Хетафе 2:0.

Голлар: 1:0 – 18 Корреа, 2:0 – 68 Диего Коста.

Атлетико – Облак, Савич, Люка Эрнандес, Врсалько, Годин, Габи, Коке (Торрес, 88), Феррейра Карраско (Парти, 60), Корреа (Хименес, 84), Диего Коста, Гризманн.

Хетафе – Мартинес, Даконам, Антунеш, Суарес, Кала, Портильо (Альваро, 64), Арамбарри, Мора (Сибасаки, 64), Дьедиу, Молина, Анхель (Пачеко, 74).

Огоҳлантиришлар: Врсалько (14), Люка Эрнандес (24), Портильо (29), Габи (30), Гризманн (44), Кала (45), Савич (45), Диего Коста (62), Даконам (74).

Четлатиш: Диего Коста (68).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz