Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон U-23 Хитойдаги дастлабки машғулотини ўтказди

Ўзбекистон U-23 Хитойдаги дастлабки машғулотини ўтказди

  06.01.2018 23:33
  0
  474
Ўзбекистон U-23 Хитойдаги дастлабки машғулотини ўтказди

Ўзбекистон U-22 ёшлар термаси Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал босқичи баҳслари олдидан илкмашғулотини ўтказди.

Хитойнинг Чангжоу шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бугун маҳаллий вақт билан соат 20:00да бошланган машғулотларда асосан чигалёзди ҳамда чиниқиш машқларига эътибор қаратди. Шунингдек, терма жамоа машғулотлар пайтида тўп билан ишлаш, жисмоний машқларга ҳам кўп эътибор берди. Ҳаво ҳарорати бироз совуқ бўлишига қарамай, машғулотлар самарали тарзда кечди.

Таъкидлаш лозим, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ОФК томонидан тасдиқланган жадвал асосида, эртага учрашув бўлиб ўтадиган Чангжоудаги стадионда расмий машғулотини ўтказади. Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги ёшлар терма жамоаси шунингдек, тренажер залларида жисмоний юкламалар бўйича шуғулланмоқда.

Маълумот учун, 8 январь куни терма жамоа вакиллари иштирокида турнир олдидан митинг ҳамда терма жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.

Чангжоу, Хитой.

ЎФФ матбуот хизмати.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz