Қайднома

Қидирув

ОФК вакиллари олимпиячиларимиз билан учрашишди

ОФК вакиллари олимпиячиларимиз билан учрашишди

  07.01.2018 11:24
  0
  569
ОФК вакиллари олимпиячиларимиз билан учрашишди

Бугун Чангжоудаги “Olympic Mingdu International” меҳмонхонасида Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ҳамда ОФК расмийлари ва маҳаллий ташкилий қўмита иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда, дастлаб маҳаллий ташкилий қўмита аъзолари номидан мусобақа координатори сўзга чиқди ва Ўзбекистон Олимпия терма жамоасини ушбу турнирдаги иштироки билан қутлади ва терма жамоага турнирда омад тилади. Шунингдек, мусобақа мезбонлари Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига Осиё чемпионати иштирокчиси сертификатини топширишди ва уни Олимпия терма жамоаси сардори Забиҳилло Ўринбоев қабул қилиб олди.


Шундан сўнг, Осиё Футбол Конфедерацияси расмийлари Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси аъзолари билан учрашди ва турнирга тегишли айрим масалалар юзасидан суҳбатлашди.


Таъкидлаш лозим, турнир назоратчи ҳаками Олимпия терма жамоаси вакиллари билан учрашув давомида, ўйин қоидалари бўйича, унга киритилган янгиликлар, фэйр-плей каби масалалар бўйича маълумот берди. Турли роликлар орқали эса терма жамоа вакиллари ўйин қоидаларига киритилган янги ўзгаришлар, вазиятлар бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлишди.

***

Ўзбекистон Олимпия термаси Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал босқичи баҳслари олдидан илк машғулотини ўтказди.

Хитойнинг Чангжоу шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Олимпиятерма жамоаси бугун маҳаллий вақт билан соат 20:00да бошланган машғулотларда асосан чигалёзди ҳамда чиниқиш машқларига эътибор қаратди. Шунингдек, терма жамоа машғулотлар пайтида тўп билан ишлаш, жисмоний машқларга ҳам кўп эътибор берди. Ҳаво ҳарорати бироз совуқ бўлишига қарамай, машғулотлар самарали тарзда кечди.

Таъкидлаш лозим, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ОФК томонидан тасдиқланган жадвал асосида, эртага учрашув бўлиб ўтадиган Чангжоудаги стадионда расмий машғулотини ўтказади. Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги терма жамоа шунингдек, тренажер залларида жисмоний юкламалар бўйича шуғулланмоқда.

Маълумот учун, 8 январь куни терма жамоа вакиллари иштирокида турнир олдидан митинг ҳамда терма жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.

Чангжоу, Хитой.

ЎФФ матбуот хизмати.


Манба: the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz