Қайднома

Қидирув

Равшан Ҳайдаров: Осиё чемпионатида ғалаба қозонишга салоҳиятимиз етарли

Равшан Ҳайдаров: Осиё чемпионатида ғалаба қозонишга салоҳиятимиз етарли

  07.01.2018 13:00
  0
  153
Равшан Ҳайдаров: Осиё чемпионатида ғалаба қозонишга салоҳиятимиз етарли

Шу йилнинг 9 январь куни Хитойда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати бошланади.

Ушбу мусобақада Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Олимпмия терма жамоамиз қатнашади. Осиё Футбол Конфедерациясининг расмий сайтида терма жамоамизга бағишланган мақола эълон қилинди. Мақолада терма жамоамиз бош мураббийи Равшан Ҳайдаровнинг фикрлари ҳам баён қилинган.

"Оқ бўрилар" ўтган йилнинг июль ойида бўлиб ўтган Осиё чемпионати саралашида муваққиятли иштирок этиб, Ливан, Непал, БАА терма жамоаларини мағлуб этган ҳолда гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритишганди", - дейилади www.the-afc.com сайтидаги хабарда.

"Учинчи бор ташкил этилаётган мазкур мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи муваффақиятли юришини Хитойда ҳам давом эттирмоқчи.

"Саралаш баҳсларидаги муваффақиятли ўйинларимизни Осиё чемпионатида ҳам намойиш қилмоқчимиз", - дейди Равшан Ҳайдаров.

"БААдаги саралашдан кейин ўтган 6 ой давомида терма жамоамиз футболчилари ўз клубларида яна анча тажриба тўплашди. Баъзи чизиқлардаги футболчилар ўзгарган бўлиши мумкин, лекин жамоанинг асоси шакллантирилган. Биз доимий равишда ҳар бир чизиққа энг муносиб футболчиларни саралаб бордик.

Биринчи ўйин ҳамиша жуда муҳим. Бизнинг футболчилар ўйинга тайёрлар, мусобақани ўзимиз истагандек бошлашимизга ишончим комил. Мураббийи сифатида Осиё чемпионатида ғалаба қозонишга салоҳиятимиз етарли, деб ҳисоблайман. Турнирда ғалаба қозониш учун қўлимиздан келганча ҳаракат қилишга тайёрмиз", - дейди Равшан Ҳайдаров.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2018. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.