Қайднома

Қидирув

«Насаф» тайёргарликни давом эттирмоқда (+фото)

«Насаф» тайёргарликни давом эттирмоқда (+фото)

  07.01.2018 16:11
  0
  689
«Насаф» тайёргарликни давом эттирмоқда (+фото)

Футболчиларимиз бугун ҳам икки маҳал машғулот ўтказишди. Эрталабки машғулотда асосан югуриш машқлари бажарилди. Кечки машғулот Сутник қўрғонидаги ўринбосарларимиз қароргоҳи майдонида бўлди.

Сербиялик ҳужумчимиз Драган Черан ҳам бугундан машғулотларга қўшилди.

Шунингдек бугун бир қатор янги футболчилар ҳам машғулотларга қўшилишди. Қуйида сафимизга қўшилган янги футболчилар билан танишинг

Муқаддам “Шўртан” клубида тўп тепган, ҳужумчи Жасур Холтўраев.

“Сўғдиёна” жамоасида тўп тепган, ҳимоячи - Азамат Исроилов.

“Металлург” жамоасида фаолият юритган, ярим ҳимоячи - Муроджон Тошматов

Ўтган мавсумда Малайзия клубида тўп тепган, “Машъал” академияси тарбияланувчиси, ярим ҳимоячи - Сирожиддин Раҳматуллаев.

Бунгача машғулотларимизга Санжар Рашидов, Жаҳонгир Алиевлар қўшилган эдилар. 

Жамоамиз машғулотларини мухлисларимиз ҳам катта қизиқиш билан кузатиб боришмоқда.

Машғулотлар эртага ҳам давом эттирилади.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz