Қайднома

Қидирув

Ла-лига: «Барселона» ўз майдонида йирик ғалабага эришди

Ла-лига: «Барселона» ўз майдонида йирик ғалабага эришди

  07.01.2018 22:15
  0
  841
Ла-лига: «Барселона» ўз майдонида йирик ғалабага эришди

Испания чемпионати 18-туридан ўрин «Барселона» ҳамда «Леванте» ўртасидаги учрашув ўз поёнига етди.

Кутилганидек, мезбонлар назорати остида ўтган баҳсда 3:0 ҳисоби қайд этилди. 12-дақиқада Месси ҳаводан тўпни Альбага етказиб, ўзи очилди ва қайтариб берилган тўпга оҳиста зарба йўллаб, ҳисобни очди.

Иккинчи гол ҳам худди бириниси каби бўлди. Қанотдан Серхи Роберто томонидан етказиб берилган тўпни Суарес кучли зарба билан дарвозага жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлимнинг сўнгги сонияларигача ҳар икки жамоада ҳам етарлича вазиятлар бўлишига қарамай, ҳисоб ўзгармай қолаётганди. Аммо ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларининг сўнггисида Месси ажойиб тарзда рақиб ҳимоячиларини кетма-кет алдаб, тўпни очиқ дарвоза қаршисида ёлғиз қолган Паулиньога етказди ва бразилиялик футболчи ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

ИСПАНИЯ ЧЕМПИОНАТИ. 18-ТУР

БАРСЕЛОНА – ЛЕВАНТЕ 3:0 (2:0)

7 январь, «Камп Ноу»

Голлар: 1:0 – 12 Месси, 2:0 – 38 Суарес, 3:0 – 90 Паулиньо.

Барселона: тер Стеген, Вермален, Маскерано, Альба, Паулиньо, Серджи Роберто (Хосе Арнаис, 85), Иньеста (Андре Гомеш, 76), Ракитич, Дембеле (Нелсон Семеду, 67), Месси, Суарес.

Леванте: Оласабаль, Кабако, Луна, Мур, Постиго, Лерма (Робер, 62), Лукич, Дукуре, Джейсон (Саму, 83), Иви Лопес, Боатенг (Нано, 74).

Огоҳлантиришлар: Лерма (8), Постиго (31), Боатенг (70), Робер (84).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz