Қайднома

Қидирув

Европа топ-5 чемпионатлари чемпионлик маррасига назар соламиз

Европа топ-5 чемпионатлари чемпионлик маррасига назар соламиз

  08.01.2018 00:13
  0
  2466
Европа топ-5 чемпионатлари чемпионлик маррасига назар соламиз

Европанинг кучли 5та миллий лигасига қарасак, уларнинг нақ 4тасида чемпионлик «интрига»си қолмади, ҳисоб.

Яъни Испания, Англия, Германия ва Франция чемпионатида асосий масала янги йил бошланмасиданоқ деярли бир ёқли бўлди.

«Барселона», «Манчестер Сити», «Бавария» ва «ПСЖ» - бу клубларнинг май ойигача пешқадамлик мавқеини йўқотиши учун улкан мўъжиза талаб этилади энди...

Испания - примеро

«Барселона» - янги чемпион

- «Барселона» - 5та кучли чемпионатда янги йилга қадар мағлубиятга учрамаган 2та клубдан бири. Январгача 14та ғалаба ва 3та дуранг - ақл бовар қилмас омадли старт.

- Каталонияликлар янги йилни энг яқин таъқибчи - «Атлетико»дан 9 очколик фарқ билан қарши олишди. Амалдаги чемпион - «Реал» эса 14 очко кам жамғарди (захирасида 1та ўйин бор).

- «Блаугранас» ўтган мавсум 17та турдан сўнг «қаймоқранглилар»дан атиги 5 очко ортда қолаётганди. Ўзаро таққосласак, Эрнесто Вальверде жамоаси шу оралиқда Луис Энрикеникига нисбатан 10 очко кўп олди - ажойиб ўсиш.

- «Барселона» ҳимоясига тасанно: жамоа 17та учрашувда атиги 7та гол қўйиб юборди ва нақ 11та ўйинда ўз дарвозасини дахлсиз сақлади. Бу ерда Марк-Андре тер Штегенни алоҳида эътироф этиш ўринли.

Зеро, каталонияликлар рақибларга худди «Жирона» каби кўп зарба йўллаш имкониятини беришяпти, фақат немис голкипери уларга тўғаноқ бўлмоқда.

- Гап-сўзларга қараганда, Криштиану Роналду тўпурарлар пойгасида ҳали Лионель Мессидан ўзиб кетиши ҳақида ўз клубдошлари билан гаров боғлаган экан.

Бироқ 18-турдан кейин ўртада 12та голга тенг фарқ юзага келганини инобатга олсак, бунга ишониш қийин. Ҳар ҳолда, Лео 16:4 кўринишидаги устунликни бой бериб қўймаса керак-ов...

Англия - премьер-лига

«Манчестер Сити» - янги чемпион

- «Манчестер Сити» биринчи давра доирасидаги 19та ўйиндан 18тасини ўз фойдасига ҳал қилди. Агар «Сити» иккинчи даврада «Эвертон»ни енгсами, унда битта мавсум давомида АПЛдаги барча рақиблар курагини ерга теккизган жамоага айланади.

- «Манчестер Сити» охирги 35 йилда бир йил давомида олий дивизионда 100тадан кўп гол урган Англиянинг биринчи жамоаси бўлди. Бу борадаги мутлақ рекорд «Астон Вилла»га тегишли - жамоа иккинчи жаҳон урушидан олдин йил давомида 120та гол урганди.

- «Шаҳарликлар» биринчи даврада 60та гол уриш баробарида атиги 12та қўйиб юборишди. Тўплар нисбати }48га тенг ва бу «МЮ»никидан икки баравар яхши. Қолган етакчилар эса биринчи даврада ҳаттоки, }20га ҳам етишгани йўқ.

Хуллас, мағрур Жозе Моуриньо нима демасин, Англиянинг янги чемпиони ҳозирдан маълум, чоғи. Ҳар ҳолда, Хосеп Гвардиола бундай имкониятни қўлдан чиқарадиган аҳмоқ эмас, у ҳаттоки, баҳорда асосий эътиборни ЧЛга қаратган тақдирда ҳам, АПЛ тожини бировга бериб қўймайди.

Германия - бундеслига

«Бавария» - эски чемпион

- «Бавария» тушунарсиз стартга қарамай, қишки танаффусга якка ва ишончли пешқадам сифатида йўл олди. «Голливуд» ФК йўл-йўлакай «Боруссия» (Дортмунд)ни кубок турниридан четга суриб ташлади. Демакки, Мюнхен гранди Бундеслигада ҳамон рақобатдан холи.

- «Бавария» Бундеслига тарихида 3000та очко маррасига етган биринчи жамоа бўлди. Айни ҳозирги ҳолатга қарасак, Дортмунд «Боруссия»си деярли 700 очко орқада...

- Юпп Хайнкес Германия футболида биринчи бўлиб 500та ғалаба маррасини забт этди. Қария мураббий юбилей ғалабани 12-турда «Аугсбург»га қарши кечган баҳсда нишонлади. Хайнкес шунча ютуқдан 174тасига футболчи сифатида, қолганига мураббий мақомида эришган.

- Юпп Хайнкес жорий мавсум ягона мағлубиятни «Боруссия» (Менхенгладбах) билан ўйинда тан олди, бироқ бу унинг ажойиб қайтишига соя сололмайди.

- «Бавария» Бундеслигада ҳимояси энг мустаҳкам жамоадир -  17та ўйинда 11тагина гол қўйиб юборди. Хуллас, тўплар нисбати }27га тенг. Эътибор беринг, «Бавария» дарвозасини бетакрор Мануэль Нойер эмас (жароҳати бор), балки Свен Ульрайх қўриқламоқда.

- Айни ҳолатда пешқадам энг яқин таъқибчилари - «Шальке» ва «Боруссия» Д. клубларидан тегишлича 11 ва 13 очко олдинда. Хуллас, «Бавария» кучи ва рурлик қўшнилар ўйинига боғлиқ муаммоларни инобатга олсак, «Кумуш товоқ» тақдири тайиндек.

Франция - лига 1

«ПСЖ» - янги-эски чемпион

- «ПСЖ» ўтган мавсум «Монако»га бериб қўйган чемпионлик мақомини имкон қадар тезроқ қайтиб олмоқчи. Унаи Эмери жамоаси Лига 1нинг биринчи даврасида атиги бир марта ютқазиб, 16та ўйинни ўз фойдасига ҳал қилди.

- Парижликлар 58та гол уришди. Биргина «Манчестер Сити» натижаси бундан баландроқ. Франция грандининг ҳимояси ҳам чакки эмас: -15та гол. Тўплар нисбати (}43) - жамоанинг эффектли ўйинидан далолат.

Парижликлар дейлик, дарвоза томон зарба йўллаш бобида кучли 5та лига бўйича 9-яхши кўрсаткичга эгалар.

- Эдинсон Кавани, Неймар ва Килиан Мбаппе жами 38та голга муаллифлик қилишди. Бу жамоанинг 65 фоиз голи демакдир. Ушбу трио шунинг баробарида 19 марта ассистент ролини бажарди.

- Леонарду Жардимнинг иштиёқли жамоаси - «Монако» гарчи чакки ўйнамаган бўлсада, биринчи даврада «ПСЖ»дан 9 очко кам жамғарди.

Ҳа, Францияда бундай фарқ кафолат саналмайди, аммо Париж клуби ҳужумида даҳшатли трио (Неймар - Мбаппе - Кавани) борлигини назарда тутсак, таъқибчиларнинг етакчига етиб олишлари учун катта мўъжиза керак...

А.АҲМЕДОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz