Қайднома

Қидирув

Бэйл қайтди, лекин «Реал» қайта олмаяпти (+видео)

Бэйл қайтди, лекин «Реал» қайта олмаяпти (+видео)

  08.01.2018 09:36
  0
  660
Бэйл қайтди, лекин «Реал» қайта олмаяпти (+видео)

Испания чемпионатининг 18-туридан ўрин олган «Сельта» – «Реал» учрашуви ўз якунига етди. «Балаидос» стадионида кечган баҳсда 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.

Учрашувнинг 33-дақиқасида мезбонлар футболчиси Даниэль Васс дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди ва жамоасини олдинга олиб чиқди. Бироқ орадан кўп ўтмай Гарет Бейл икки бор виголиклар дарвозасини ишғол қилиб, энди мадридликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

36-дақиқада Тони Кроос Гарет Бейлни қулай вазиятга олиб чиққан узатмага муаллифлик қилди, уэльслик футболчи эса дарвозанинг узоқ пастки бурчагини аниқ нишонга олиб, мувозанатни тиклашга эришди. Орадан икки дақиқа ўтиб Исконинг узатмасидан сўнг яна Бейл жамоасининг ва ўзининг иккинчи голини уришга эришди.

Иккинчи бўлим ўрталарида Яго Аспас пенальтидан унумли фойдалана билмади, ўша вазиятда меҳмонларни Кейлор Навас қутқариб қолди. 82-дақиқада Васс ўнг қанотдан тўпни жарима майдони ичига узатди, у ерда пайдо бўлган Максимилиано Гомеснинг боши билан берган зарбаси дарвоза тўридан жой олди. Шу тариқа, ўйиннинг қолган вақтида бошқа гол урилмади.

«Реал» 32 очко билан Ла Лига турнир жадвалининг тўртинчи поғонасида бормоқда ва пешқадам «Барселона»дан 16 очкога ортда қолган.

Испания чемпионати, 18-тур

Сельта – Реал Мадрид 2:2 (1:2, 1:0)

Голлар: 1:0 – 33 Васс, 1:1 – 36 Бэйл, 1:2 – 38 Бэйл, 2:2 – 82 Макси Гомес.

Сельта – Бланко, Мальо, Кабраль, Ронкалья, Кастро, Васс (Хосабед, 90), Радоя (Лоботка, 73), Эрнандес, Систо (Мор, 73), Аспас, Макси Гомес.

Реал Мадрид – Навас, Хакими, Варан, Начо, Марсело, Модрич (Васкес, 76), Каземиро, Кроос, Иско (Ковачич, 77), Бэйл (Асенсио, 84), Роналду.

Огоҳлантиришлар: Каземиро (44), Мальо (67), Навас (71), Аспас (88). 


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz