Қайднома

Қидирув

Эрнесто Вальверде: Коутиньо? Уни машғулотларда кутаман

Эрнесто Вальверде: Коутиньо? Уни машғулотларда кутаман

  08.01.2018 10:14
  0
  723
Эрнесто Вальверде: Коутиньо? Уни машғулотларда кутаман

Каталониянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде “Леванте” устидан қозонилган ғалаба ва Филиппе Коутиньо ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ўйлайманки, Коутиньо жамоага катта ёрдам бера олади. У голлар уриши ва самарали узатмаларни амалга ошириши мумкин.

Унинг “Ливерпуль” ва терма жамоадаги кўплаб ўйинларини кузатганман. Энди эса Филиппе биз билан бирга. Унинг айни дамдаги спорт формасини кўриш учун тезроқ машғулотларга қўшилишини кутиб қоламан.

Ҳар доим чиройли ўйнаш ва ғалаба қозонишга интиламиз. Биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик, аммо иккинчи бўлимнинг биринчи қисмини кўнгилдагидек ўтказа олмадик.

Тўпни рақиб жарима майдончасига олиб кирган чоғимизда Паулиньо доим гол уришга шай ҳолда бўлади. Бу унинг устун жиҳатларидан бири. У билан бирга эканлигидан мамнунмиз” — деди Вальверде.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz