Туркиядаги йиғинда "Пахтакор" биринчи назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Туркия учинчи лига иштирокчиси "Тургутлуспор"га қарши майдонга тушган “Пахтакор” 3:0 ҳисобида зафар қучди. Биринчи бўлимда тўлиқ ташаббусга эга бўлган "шерлар" кўплаб қулай вазиятларни юзага келтиришди. 12-дақиқада Козак рақиб дарвозасини ишғол қилди. Кейинги дақиқада Безерранинг фаол ҳаракатидан сўнг Машарипов иккинчи тўп муаллифига айланди. Бўлим охиригача футболчиларимиз бир қатор имкониятлардан фойдалана олишмади.
Иккинчи бўлимда таркибда ўзгаришлар юзага келди. Лобанов икки марта "Тургутлуспор" аъзоларининг пенальтидан тепган тўплари йўлига ғов бўлиб, маҳоратини намойиш қилди. 84-дақиқада Сайфиев ўйинда ҳисобни йирик кўринишга келтирди.
Навбатдаги назорат беллашувини "Пахтакор" 11 январь куни Туркия иккинчи лигаси вакили "Шанлиурфаспор" жамоаси билан ўтказади.
"ПАХТАКОР" - "ТУРГУТЛУСПОР" - 3:0 (2:0)
Голлар: Козак 12, Машарипов 13, Сайфиев 84.
"Пахтакор": Суюнов (Лобанов, 46), Козак, Симич (Андреев, 63), Аъзамов, Шораҳмедов (Сайфиев, 63), Раҳматуллаев (Исматуллаев, 63), Аҳмедов (Аҳмадов, 63), Машарипов (Иброҳимов, 63), Искандеров (Синдаров, 63), Абдураҳимов (Ғанихонов, 63), Безерра (Ҳакимов, 63).
Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20