Қайднома

Қидирув

Анонс: «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 2-сонида

Анонс: «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 2-сонида

  08.01.2018 11:08
  0
  838
Анонс: «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 2-сонида

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг сешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг 2-сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Ислоҳотлар мавсум имтиҳонига ҳозирланмоқда

Муҳтарам мухлис! Аввало, янги йилда яна ғойибона учрашаётганимиздан мамнунлигимизни таъкидламоқчимиз. Ортда қолган йил давомида газетамизнинг 2-3-саҳифаларида 50дан ортиқ мақоламизни халқимизга ҳавола қилдик ва бунда кенг омманинг фикр-мулоҳазаларига алоҳида эътибор қаратдик.

Энг асосийси, биз илгари сурган ғояларнинг аксарияти мухлислар, мутахассислар ва футболимиз мутасаддилари томонидан қўллаб-қувватланди.

- Олимпиячиларимиз ўйинларга шай

Ўтган ҳафта U-23 тоифасидаги Осиё чемпионати-2018да иштирок этиш учун Хитойга йўл олган Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги олимпия терма жамоамиз делегацияси 6,5 соатлик парвоздан сўнг «А» гуруҳи баҳсларига мезбонлик қилувчи Чангшоу шаҳрига етиб борди.

-Одил Аҳмедов: «Кейруш ва Липпи даражасидаги мураббий керак»

Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Одил Аҳмедов тарих саҳифаларидан жой олиб улгурган 2017 йилнинг сўнгги кунлари Хитойга жўнаб кетди.

Аслида «Шанхай СИПГ» футболчиларига 4 январгача таътил берилганди. Лекин Андре Виллаш-Боаш  бош мураббий ваколатини топширгач, клуб режалари бироз ўзгарди.

- Тараддуд

клубларимизнинг Янги мавсумга тайёргарлик ишлари қандай кечмоқда?

- ОЧ U-23 бу қандай турнир?

2018 йил тақвимига киритилган саноқли расмий мусобақалардан бири - 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати биз учун катта аҳамиятга эга. Тўғри, бу галги қитъа биринчилиги довига Олимпиада йўлланмалари тикилмаган.

Лекин янги «қон томчиси»га эҳтиёж сезаётган ва шу жараён остонасига келган миллий жамоамиз ўзагини яқин келажакда балки Хитойга йўл олган шу футболчиларимиз ташкил этишар...

- Тезлик олишнинг айни фурсати

Футбол мутахассиси эмас, оддий мухлисман. «ИнтерФутбол» газетасини кўп йиллардан буён қолдирмай ўқиб келаман, Тошкент, Навоий, Қарши, Самарқанд ва Жиззах шаҳарларида бўладиган чемпионат, кубок ўйинларини имкон қадар стадионда кузатишга ҳаракат қиламан.

Имкони топилмаса, телевизорда кўраман ёки газеталар ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали ўйин тафсилотлари билан танишаман.

Дейлик, «ИнтерФутбол»нинг 48 саҳифасини 2-3 кун давомида ўқийман, барчасини таҳлил этиб, бўлажак ўйинлар натижасини ўзимча прогноз қиламан. Хуллас, жаҳон ва миллий футболимиз билан мудом ҳамнафасман...

- Икром Алибоев: «Ҳатто хориждан таклифлар олдим, фақат»

Амалдаги чемпион - «Локомотив» аввалги ҳафта ўз қароргоҳида янги мавсумга қаратилган тайёргарлик ишларини бошлади. «Темирйўлчилар» 9 январдан эса ўқув-машғулотлар йиғинини БААнинг Дубай шаҳрида давом эттиришади.

- Янги иш

Футболи ривожланмаган ҳар бир ўлка борки, у ерда аввало, болалар билан ишлаш тизимини юқори даражага кўтариш ҳақида бош қотиришади...

- Атиги 12-ўринга лойиқмизми?

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) аъзо мамлакатлар федерациялари янги техник рейтингини эълон қилди. Унда Ўзбекистон 37,478 балл билан атиги 12-ўринни банд этиб турибди.

- Нефть ғояга қарши

футбол ва молия - АПЛ ТРАНСФЕРЛАРИ ҲАҚИҚАТИ

- Эммануэль Адебайор: «Манчини мен билган энг ёмон мураббий»

Тоголик Эммануэль Адебайор эсингиздами?

- Сангия хотираси учун

«МАНЧЕСТЕР СИТИ»НИНГ ЯПОНИЯЛИК ИДЕАЛ ИЖРОЧИСИ

- Хайр, катта футбол

Мана, 2017 йил билан ҳам хайрлашдик. Охирги 12 ой давомида футбол оламида ҳам бир қатор ёрқин воқеалар кузатилди.

Бутун жаҳондаги мухлислар гоҳ катта ғалабалардан сармаст бўлишди, баъзида оғриқли мағлубиятлар аламига дуч келишди. Шунингдек, айрим фанатларнинг йил давомида севимли футболчилари билан маъюс ҳолда хайрлашишларига тўғри келди...

- Мифми ёки ҳақиқат

Ҳакамлик бутун жаҳон футболида бирдек долзарб масала ҳисобланади. Битта тушунча борки, уни инкор этиш  жуда қийин. Ҳакамлар одатда мезбон жамоага кўпроқ хайрихоҳ бўлишади. «Уйдаги ҳакамлик» ибораси бежиз юзага чиққан эмас...

- «Янги Балотелли» - бу маъқул таъриф эмас»

«А» СЕРИЯСИДАГИ ЭНГ ЁШ «ЮВЕНТИНО»НИНГ ИНТЕРВЬЮСИ

Трансфер баҳосидан 10 баравар катта ютуқ

Англия чемпионшипида иштирок этувчи «Престон» клуби шарафини ҳимоя қилаётган 22 ёшли Кевин О’Коннор учун бу сафар Рождество жуда омадли келди. Унга байрам муносабати билан чиқарилган лотерея чиптасидан нақ миллион евро миқдорида ютуқ чиқди...

- Мариано Диас: «Икарди ва Кейндан устунлигим? Кантераноман»

«Реал»нинг асосий таркибидан жой олишга кўзи етмай, «Лион» сафига қўшилган ёш ҳужумчи Мариано Диас Франциядаги дебют мавсумида ўта самарадор ўйин кўрсатмоқда.

«Тўқувчилар»нинг совринли ўринларга даъво қилишаётганида ҳам доминиканлик иқтидор соҳибининг улуши сезиларли.

Мактубингизни олдик: ЁНИБ ЧИҚСИН ОЛОВДЕК...

Лов этар, аммо сўнгани алам,

Омад боқмай нари қочади.

Бизнинг шоввозларга ҳам,

Европа ҳали эшик очади...

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz