Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси расмий машғулот ўтказди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси расмий машғулот ўтказди

  08.01.2018 12:51
  0
  276
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси расмий машғулот ўтказди

U-23 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этувчи Ўзбекистон олимпия терма жамоаси кеча Чангжоу шаҳридаги марказий стадионда расмий машғулот ўтказди.

Маълумот учун, ОФК расмийлари ушбу стадионни Осиё чемпионати 1-тур баҳсларига тайёрлаш мақсадида стадионда катта ҳажмдаги иш олиб бормоқда. Шу боис, ОФК терма жамоаларга расмий машғулот ўтказиш учун учрашувдан икки кун олдин рухсат берган.

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги терма жамоа кеча маҳаллий вақт билан соат 20:00да учрашув бўлиб ўтадиган стадионда расмий машғулот ўтказди. Бугун терма жамоалар расмийлари иштирокида митинг бўлиб ўтади.

Машғулотлардан фотосуратларни сайтимизнинг Фотогалереясида томоша қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Осиё чемпионатидаги дастлабки учрашувни 9 январь куни Қатар терма жамоасига қарши ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 16:30да бошланади.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

«ИНТЕРФУТБОЛ» газетасининг 14-августдаги сешанба сони

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz