Қайднома

Қидирув

Ла Лига, 18-тур. Месси тўпурарлар баҳсида етакчи, Роналду...

Ла Лига, 18-тур. Месси тўпурарлар баҳсида етакчи, Роналду...

  08.01.2018 15:27
  0
  675
Ла Лига, 18-тур. Месси тўпурарлар баҳсида етакчи, Роналду...

Бугун, 8 январь куни Испания чемпионатининг 18-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Демак, 18-турдан сўнг ҳосил бўлган тўпурарлар пойгасини “Леванте”га қарши учрашувнинг 12-дақиқасида ҳисобни очган Лионель Месси 16 та гол билан бошқариб турибди.

Ундан кейинги ўринда “Сельта” ҳужумчиси Яго Аспас 11 та ва худди шунча гол урган Луис Суареслар боришмоқда.

Шунингдек, кучли бешликдан Заза 10 (“Валенсия”) ва Хитойга йўл олган Седрик Бакамбулар боришмоқда. Бакамбу энди Ла лига ўйинларида бошқа иштирок этмайди.

Эътиборлиси шундаки, Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси, “Олтин тўп” соврининг беш карра соҳиби Криштиану Роналду жорий мавсум гол уриш бўйича анча оқсамоқда. Португалиялик ҳужумчининг Ла лигадаги голлари сони энди 4тани ташкил қилди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz