Қайднома

Қидирув

Деле Алли: «Тоттенхэм» аввалгидай ривожланишда давом этяпти»

Деле Алли: «Тоттенхэм» аввалгидай ривожланишда давом этяпти»

  08.01.2018 15:13
  0
  491
Деле Алли: «Тоттенхэм» аввалгидай ривожланишда давом этяпти»

“Тоттенхэм” клуби ярим ҳимоячиси Деле Алли “шпорлар”нинг мусобақадаги ўрнига қарамай, олдингидек ривожланаётганини маълум қилди.

“Мавсум бошида чемпион бўлишни истаётгандик. Жамоа кучли бўлётганини кўрсатиш керак эди. Балки, статистикада кўринмас, лекин жамоамиз аввалгидай ривожланишда давом этяпти.

Биз кучли тўртлика киришимиз керак. Асосийси, бор диққатимизни навбатдаги ўйинларга қаратиб, ғалаба қозонишга интилишимиз керак. Ҳар кимда ҳам ўсиш, пасайиш кузатилади.

Бир хил жисмоний ҳолатда ўйнаш осон иш эмас. Албатта,  баъзи бир ўйинларда янада яхшироқ ўйнаш керак бўлади. Аммо, ҳар сафар ҳам сен истагандай бўлавермайди. Ўтган йилдаги каби ўйнашни истамайманми? Ундан ҳам яхши ўйнашни хоҳлайман”, - деди Алли.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz