Янги йил арафасида Бразилиянинг Сан-Пауло шаҳрида хайрия учрашуви бўлиб ўтди.
Унда «Реал»нинг собиқ ўйинчиси Роберто Карлос ҳам иштирок этди. Учрашувдан олдин Карлос журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.
Винисиус Жуниор ҳақида
- Ажойиб футболчи. Айни пайтда уни «Реал» сафида ўйнашга тайёр деб айтолмайман. Аммо мадридликлар уни келажак учун харид қилганликлари яхши бўлди.
Европага кўчиб ўтганидан сўнг у нафақат футболчи сифатида, балки шахс сифатида ҳам ўсади. «Реал» шарафини ҳимоя қилиш унинг учун фахр бўлиши керак. Унга омад тилайман. Ишончим комилки, Мадридда мухлислар кумирига айланади.
Дўстлари ва душманлари ҳақида
- Душманларим йўқ. Роналдо менинг дўстим эмас, балки укамдир. Зидан дўстим. Рауль, Фернандо Йерро, Ривалдо, Роналдиньо, Кака, Денилсон... Бир сўз билан айтганда, душманларимдан кўра дўстларим кўп.
Криштиану Роналду ҳақида
- Ҳозир футбол ҳақида гапирсак, Неймар, Месси ва Криштиануни эслаймиз. Роналду кўп ишлади ва ҳаммасига ҳақли. Агар гап «Олтин тўп» ёки қандайдир сўровлар ҳақида кетса, унда оддий инсонлар иштирок этишмайди. Балки футболни тушунадиган, футбол статистикаси билан шуғулланадиганлар овоз беришади.
Ҳар куни қандай машқ қилишини кўраман.Машғулотларга бунчалик эътибор бериши таҳсинга лойиқ. Роналду ҳар бир учрашувда энг яхши бўлишни истайди. Унинг Месси билан фарқи шунда. Лео - феноменал ўйинчи. Неймар ҳақида гапирмаса ҳам бўлаверади.
Зидан билан муносабатлари ҳақида
- Мен клуб ходимиман ва ҳар куни машғулотларни кузатаман. Баъзида у билан гаплашиб турамиз. У ўтган давр мобайнида ўзгармаган. Худди олдингидек хотиржам. Агар жамоа ғалаба қозонса, хурсанд бўлади. Бордию, мағлубиятга учраса ҳам шундай. Матбуот билан мулоқот қилиш керак бўлса, қилади.
Ундан кўп нарсани ўрганяпман. Қачондир мураббийлик ишига қайтмоқчиман. Айни пайтда Зиданнинг маслаҳатларига қулоқ тутяпман. Ҳозирда Флорентино, Хосе Анхель ва Хуни Калафатлар билан ишлашимга тўғри келяпти. Зидан жуда замонавий мураббий.
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида
- «Гремио» узоқ учишлар ва ўйинлар туфайли ноқулай ҳолатга тушиб қолганди. «Реал» эса сафар учун уч соат сарфлади, холос. Қисқаси, «Гремио» тикланиш учун вақт ажрата олмади.
Мадридликлар учун уч кунда битта ўйин ўтказиш одатий ҳолатга айланган. Европанинг тақвими Жанубий Американикидан фарқ қилади. «Гремио» эса бундай ҳолатга мослашолмади.
Улар финалга мос ўйинни ташкиллаштира олмаганликлари туфайли мағлуб бўлишди. «Гремио» ўйин бошланишидан олдин мағлубиятни тан олганди.
ЖАЪФАРАЛИ тайёрлади
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20