Қайднома

Қидирув

ОЧ U-23 – бу қандай турнир?

ОЧ U-23 – бу қандай турнир?

  09.01.2018 00:21
  0
  1238
ОЧ U-23 – бу қандай турнир?

2018 йил тақвимига киритилган саноқли расмий мусобақалардан бири - 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати биз учун катта аҳамиятга эга.

Тўғри, бу галги қитъа биринчилиги довига Олимпиада йўлланмалари тикилмаган. Лекин янги «қон томчиси»га эҳтиёж сезаётган ва шу жараён остонасига келган миллий жамоамиз ўзагини яқин келажакда балки Хитойга йўл олган шу футболчиларимиз ташкил этишар...

9-27 январь саналарига белгиланган ОЧ-2018 23 ёш тоифасидаги ҳисоб бўйича учинчи турнир ҳисобланади.

Гуруҳ босқичидан чиқиш вақти келди!

Бу мусобақа илк марта 2013 йили ташкиллаштирилган ва унда Ироқ термаси ғолиб чиққанди. Иккинчи турнирда эса Япония олимпиячилари чемпионлик тахтига кўтарилишди.

Ҳар 2 йилда ўтказиладиган U-23 чемпионати Олимпиада йўлланмалари тақдирига ойдинлик киритиши билан муҳим. Тўғри, бу муҳимлик олимпия ўйинлари ўтказиладиган йилларга тўғри келивчи турнирларга тааллуқли.

ОЧ-2013. Уммон (Маскат ва Сиб шаҳарлари)да 11-26 январь кунлари оралиғида ўтказилган илк Осиё чемпионати Кавеҳ Ризои (Эрон)дек ажойиб ҳужумчини кашф этгани билан ажралиб туради.

Ироқ термаси вакили - ўнг қанот вингери Амжад Калаф эса мусобақанинг энг фойдали футболчиси сифатида эътироф этилганди. Ўзбекистон ёшлар термаси иштирокига келсак, вакилларимиз аввалига хитойликларни 2:1 ҳисобида енгишди, бироқ кейинги ўйинларда мағлубликни тан олишди - Ироқ (1:2), С.Арабистони (0:1).

Бу икки рақибимиз якунда финалда ҳам ўзаро куч синашганини эслатиш жоиз. Умуман, Ўзбекистон термаси 16та иштирокчи орасида рамзий 12-ўринни банд этганди.

ОЧ-2016. Қатар майдонларида 12-30 январь кунлари ўтказилган ҳисоб бўйича иккинчи Осиё чемпионатида Аҳмад Алаа (Қатар) бош тўпурар бўлди - 6та гол.

Япония термаси вакили, айни пайт Португалия чемпионатида «Портимоненше» шарафини ҳимоя қилаётган Шоя Накажима мусобақанинг бош лауреатига айланганди. Эътиборлиси, японлар 6та ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб, ҳақли равишда олтин медаль соҳиби бўлишди.

Рио-2016 Олимпиадаси йўлланмалари эса Япония, Ж.Корея ва Ироқ термаларига насиб этди. ОЧ-2016да порлаган футболчилар: Аҳмад Алаа (Қатар), Шоя Накажима (Япония), Квон Чанг Хун (Ж.Корея), Масатоши Кушибики (Япония).

Юртдошларимиздан Достон Ҳамдамов, Темур Ҳакимов, Жалолиддин Машарипов, Игорь Сергеев (кетма-кет иккинчи мусобақада) ва Жавоҳир Соҳибов гол уришди.

Бироқ Самвел Бабаян бошчилигидаги жамоамиз гуруҳ босқичида Ироқ, Ж.Корея ва Яман термалари билан ўйнаб, фақат яманликларни мағлуб этганди. Якуний натижа - рамзий 10-ўрин.

ОЧ-2018. Саралашда босқичида ажойиб ўйин кўрсатган Ироқ термасини бемалол ғолиблик учун асосий даъвогар сифатида кўрсатиш мумкин. Австралия ва КХДР жамоалари салоҳияти ҳам бемалол ярим финалга чиқиш учун етади.

«А» гуруҳи. Ўзбекистон. Ёшларимиз орасида Забиҳилло Ўринбоев, Бобур Абдухолиқов, Жавоҳир Сиддиқов сингари ОЧЛда иштирок этган ва халқаро тажриба орттирган футболчилар бор. Ҳимояда эса Акром Комилов, Ислом Қобилов, шунингдек, Одил Ҳамробековдан умид катта.

Хитой. Ли Женг, Нан Сонг, Вей Шихао, Фенг Боюан каби хориж чемпионатларида тўп сурувчи йигитларга эга мезбон жамоа камида финалга чиқишни кўзлаётгани аниқ.

Италиялик мухатассис Массимилано Маддалони айни пайт Хитой футболидаги энг кучли ёш футболчиларни жамлаган. Марказий ҳимоя чизиғида Ли Янг ва Ли Ксиаоминг жуфтлиги бош ролни бажарса, ажабмас.

Қатар. 2016 йили ушбу юрт вакиллари мусобақа мезбони сифатида ярим финалгача боришганди. Айни таркибда Ториқ Салмон, Холид Мунир, Аҳмад Муин, Акрам Афиф, Ассим Мадибо каби Испания ва Бельгияда ўйнаётган йигитлар бор.

Феликс Санчес Бас бошқарувидаги жамоада «Ал-Дуҳайл» вакиллари ҳам етарли. Терма жамоа юлдузи Акрам Афиф «Эспайр» академиясидаги 6 йиллик таҳсилдан сўнг Испанияга йўл олди. Унинг 2017 йили Қатар миллий жамоаси учун 4та гол урганини алоҳида айтиш керак.

Уммон. Маҳаллий мураббий Ҳамад ал Азани ихтиёридаги футболчилар орасида профессионал мақомини олмаганлари ҳам бор. Ҳужумда Муҳсин ал Ғассаний ва Жамил ал Яҳмадий жуфтлиги ўйнаса керак.

Уммонликлар Қирғизистон пойтахти - Бишкекда бўлиб ўтган саралаш баҳсларида Эрон термасини 2:0 ҳисобида енгишганди. Айнан ал Ғассаний томонидан урилган иккинчи голдан сўнг форслар тақдирга тан беришганди.

Интервью масаласи. Агарда мураббий ёки футболчи ўйиндан олдинги матбуот анжуманида қатнашмаса ёки махсус зонада интервью (флеш-интервью) беришдан бош тортса, 2500 доллар миқдорида жаримага тортилади. 

Стадионлар. Барча ўйинлар Жиангсу музофотидаги ареналарда бўлиб ўтади. Маълумот учун айтиш керак, бу ҳудудда 79 млн. киши яшайди.

«Чангшоу Олимпия спорт маркази». 38 минг томошабинга мўлжалланган. 2008 йили очилган стадион атрофида 2300 кишига мўлжалланган сузиш ҳавзаси, 4400 кв/метрни ўз ичига олган теннис кортлари, 6200 кишилик Хинченг гимназияси бор. Терма жамоамиз шу стадионда  5та ўйин ўтказиши мумкин.

Финал баҳси учун ҳам айнан «Чангшоу Олимпик» танланган. «Жиангин Стэдиум». 30161 томошабинга мўлжалланган. 2010 йили очилган. Ўзбекистон термасининг гуруҳ босқичидаги сўнги ўйини шу аренада бўлиб ўтади.

«Чангшу Стэдиум». 30 минг томошабинга мўлжалланган. «C» гуруҳи доирасидаги 5та ўйинни қабул қилади. «Куншан Стэдиум». 25 минг томошабинга мўлжалланган. Аслида сиғими каттароқ - 30 минг. Бироқ Осиё чемпионатида айрим секторлар хавфсизлик нуқтаи назаридан ёпилиши мумкин.

U-23 ТОИФАСИДАГИ ОСИЁ ЧЕМПИОНАТЛАРИ УМУМИЙ CТАТИСТИКАСИ

Т|р.       Жамоа                 Иш.    Ўйин      Ғ        Д     М      Т-Н        Фарқ      

1.           Ироқ                     2        12           10     1      1       21-9       +12         

2            Ж.Корея               2        12           7       3      2       22-9       +13         

3.           Япония                 2        10           7       2      1       23-9       +14         

4.           Иордания            2        10           4       4      2       13-7       +6           

5.           С.Арабистони      2        9             4       2      3       14-13     +1           

6.           Қатар                    1        6             4       0      2       13-10     +3           

7.           БАА                       2        8             3       3      2       7-7         0             

8.           Сурия                    2        7             3       1      3       9-10       -1

9.           Австралия            2        7             3       1      3       5-7         -2           

10.         Эрон                     2        7             3       1      3       12-12     0

11.         Ўзбекистон          2        6             2       1      3       6-10       -4           

12.         КХДР                     2        7             1       3      3       9-10       -1

13.         Уммон                  1        3             1       0      2       4-3         +1

14.         Таиланд               1        3             0       2      1       3-7         -4

15.         Қувайт                  1        3             0       1      2       1-4         -3

16.         Вьетнам               1        3             0       0      3       3-8         -5

17.         Хитой                   2        6             0       0      6       6-14       -8           

18.         Мьянма                1        3             0       0      3       1-13       -12

19.       Яман   2          6          0          0          6          2-15     -13

Фаластин ва Малайзия термалари учун Хитой-2018 дебют  чемпионат ҳисобланади.

Довудхон Акрамов


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz