Қайднома

Қидирув

Самвел Бабаян яқин кунларда Осиё клубларидан бирини бошқаради!?

Самвел Бабаян яқин кунларда Осиё клубларидан бирини бошқаради!?

  11.01.2018 12:02
  0
  7742
Самвел Бабаян яқин кунларда Осиё клубларидан бирини бошқаради!?

Маълум бўлишича, миллий терма жамоамизнинг собиқ бош мураббийи Самвел  Бабаян ҳозирда Москванинг “Спартак” жамоасида мураббийлик малакасини оширмоқда. 

Аниқроғи,  “Спартак” ФК бош мураббийи Массимо Каррера билан дўстона келишувга асосан “Пахтакор”нинг собиқ бош менежери жамоа “лагерида”  “стажировка” ўтамоқда. 

Албатта, ЕЧЛ қатнашчиси бўлган Европанинг энг машҳур клуби “Спартак”да малака ошириш мақтовларга сазовордир.

Айтиш жоизки, 9-22 январь кунлари Дубай (БАА) шаҳрида дастлабки йиғинни ўтказаётган  москваликлар қароргоҳида Самвел Бабаян ва унинг доимий ҳамроҳи Вячеслв  Колосовский ҳам  саф тортиб туришибди. 

Россиянинг амалдаги чемпиони бўлган ушбу жамоанинг иккинчи мавсум олди тайёргарлик ишлари 25 январьдан 7 февралгача давом эттирилади.

Ушбу йиғинда ҳам Самвел Бабаян ва Григорий Колосвоский  иштирок этишлари режалаштирилган.

Тасдиқланмаган хабарларга кўра,  Самвел Вячеславович  февраль ойининг сўнгги кунларида хориж клуби, аниқроғи Осиё  жамоаларидан бирини бошқаришга киришади  Албатта бу ҳам ўзбек футболи учун қувонарли ҳолдир... Воқеалар ривожини кутиб қоламиз...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz