Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор» назорат баҳсида «Оқ-тепа»дан устун келди

«Навбаҳор» назорат баҳсида «Оқ-тепа»дан устун келди

  11.01.2018 17:33
  0
  708
«Навбаҳор» назорат баҳсида «Оқ-тепа»дан устун келди

Бундан бироз вақт олдин "Оқ-тепа" ўйингоҳида "Навбаҳор" - "Оқ-тепа" жамоалари ўртасидаги назорат ўйини якунланди. Учрашувда жамоамиз 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашув биринчи бўлим бошларида Дилшод Шарофитдинов Азизбек Турғунбоевнинг тўп оширишидан кейин бир ҳимоячини алдаб дарвозанинг олис бурчагини нишонга олиб ҳисобни очди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида эса "Оқ-тепа" футболчилари ҳисобни тенглаштиришни уддасидан чиқишди. Иккинчи бўлим бошларида Азамат Алланиёзов жамоамизнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Кейинчалик Жаҳонгир Меҳмонов ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишга эришди. Айнан шу ҳисоб баҳс якунига қадар ўзгармади.

Мазкур учрашувда мураббийларимиз икки нафар янги футболчини кўрикдан ўтказганликларини айтиб ўтиш жоиз. Ўтган мавсумда “Нефтчи” дарвозасини қўриқлаган Абдумавлон Абдужалилов ва мавсум иккинчи ярмида “Обод” сафига қўшилган Иброҳим Абдуллаевлар шулар жумласидандир. Ушбу футболчилар машғулотлар ва назорат ўйинларида ўзларини кўрсата олишса “Навбаҳор” жамоасига ўтишлари мумкин бўлади.

Жамоамиз учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Абдумавлон Абдужалилов, Мирзоҳид Ғофуров, Жаҳонгир Меҳмонов, Иброҳим Абдуллаев, Аваз Маматхўжаев, Азизбек Турғунбоев, Остон Ўрунов, Дилшод Шарофиддинов, Зоҳир Пиримов, Аъзам Алиев, Азамат Алланиёзов.

Захирадан майдонга тушганлар: Мирзоҳид Маматханов, Илҳом Бойдедаев, Равшан Хурсанов, Равшан Дўстматов.

⏺“Навбаҳор” ФК матбуот хизмати.


Манба: www.pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz