Қайднома

Қидирув

"Металллург" трансфер ишлари авжида...

"Металллург" трансфер ишлари авжида...

  11.01.2018 19:39
  0
  564

Бекободнинг “Металлург” жамоаси иккинчи ўқув-машғулот йиғинини Тошкент шаҳрида – “Бунёдкор” футбол академияси ҳамда “Пахтакор” футбол клубига қарашли БЎСМ майдонида ўтказаяпти. Бугун пойтахтимизда куннинг биринчи ярмида яхшигина қор ёғиб турган бўлса-да, металлургчилар машғулотларини канда қилишмади. Одатдагидек, куннинг биринчи ярмидаги машғулотлар “Бунёдкор” академияси сунъий қопламали майдонида ўтказилди. Даставвал футболчилар чигилёзди ҳамда жисмоний тикланиш машқларига эътибор қаратишган бўлишса, машғулотларнинг иккинчи қисми тўп билан ишлаш бўлди. Йиғинда қатнашаётган футболчилар иккига бўлиниб, назорат учрашувида куч синашишди.

Шу нарсани қайд этиш жоизки, иккинчи йиғин давомида клуб раҳбарияти жамоанинг аксарият ўйинчилар билан шартнома муддатини узайтиришга муваффақ бўлишди. Ўз навбатида клубга янги келган ўйинчилар билан ҳам келишувга эришилмоқда.  Жумладан, Муборакнинг “Машъал” жамоасидаги қатнашуви орқали мухлисларга яхши таниш бўлган Шаҳзод Шайманов, “Локомотив”ни эркин агент сифатида тарк этган Шерзод Файзиев, Ўзбекистон терма жамоасида тўп сурган бухоролик Жасур Ҳасанов “Металлург” ўйинчиларига айланишди. Улардан ташқари йиғинда яна бир қатор ёш, иқтидорли футболчилар қатнашишаяпти.  

*** Ҳикмат Ҳошимов, Даврон Каримқулов, Жасур Аҳмедов, Дониёр Одилов янги йил байрамига қадар клуб билан хайрлашишганди. Бу ҳақда "Металлург" матбуот хизмати хабар тарқатди.  Иккинчи йиғин вақтида ҳимоячи Мирғиёс Сулаймонов ҳамда Муроджон Тошматов ҳам бошқа клубда ўйнашни ихтиёр этишди. Аниқроғи бу иккала ўйинчи ҳам Осиё чемпионлар лигасида тўп тепиш истагини амалга ошириш учун Қаршининг “Насаф” жамоасидан тушган таклифни қабул қилишди ва “аждарлар” сафида хориж йиғинига жўнаб кетишди.


Манба: "Металлург" ФК матбуот хизмати


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz