Қайднома

Қидирув

Тиаго Силва: «Эмери Кавани ва Пасторега таркибга қайтиш учун имконият беради»

Тиаго Силва: «Эмери Кавани ва Пасторега таркибга қайтиш учун имконият беради»

  11.01.2018 21:17
  0
  619
Тиаго Силва: «Эмери Кавани ва Пасторега таркибга қайтиш учун имконият беради»

«Пари Сен-Жермен» сардори Тиаго Силва Франция кубоги чорак финалидаги «Амьен» устидан қозонилган ғалаба (2:0)дан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бразилиялик футболчи Эдинсон Кавани ва Хавьер Пасторенинг таркибда нима сабабдан йўқлиги ҳақида ҳам гапириб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, жамоа устози Унаи Эмери ҳар икки футболчи янги йил кечаси жамоа штабига ўз вақтида келмагани учун таркибдан четлатганди.

«Улар қайтишади. Мураббий ва жамоа уларга бундай имконияти тақдим этади. Ҳозир «ПСЖ» учун жуда муҳим палла улар клуб тартибларини бузишган бўлса ҳам буни тўғрилаш имкони бор.

Муҳими, улар иложи борича тезроқ қайтишсин. Буёғига бундай нарсалар содир бўлмаслиги учун ўйлаб иш қилиш керак» - дейди парижликлар сардори.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz