Қайднома

Қидирув

Мифми - ҳақиқат ёхуд ҳакамлик борасида гаплашамиз

Мифми - ҳақиқат ёхуд ҳакамлик борасида гаплашамиз

  12.01.2018 06:27
  0
  666
Мифми - ҳақиқат ёхуд ҳакамлик борасида гаплашамиз

Ҳакамлик бутун жаҳон футболида бирдек долзарб масала ҳисобланади. Битта тушунча борки, уни инкор этиш  жуда қийин. Ҳакамлар одатда мезбон жамоага кўпроқ хайрихоҳ бўлишади.

«Уйдаги ҳакамлик» ибораси бежиз юзага чиққан эмас.

Ҳаттоки, ЖЧдек барчанинг эътиборида турадиган турнир тарихига қарасак ҳам, ҳакамларнинг мезбон жамоани очиқ-ойдин қўллаб-қувватлашганига етарлича мисоллар топилади.

Умуман, майдон эгаларига «мурувват» кўрсатиш нафақат футбол, балки бошқа спорт турларида ҳам мавжуд.

«Уйдаги ҳакамлик» миф эмаслигини тасдиқловчи фактлар кўп. Агар охирги ярим асрда ўтказилган жаҳон ва Европа чемпионатларини таҳлил қилсак, жуда оддий ва шубҳасиз хулоса чиқади - мезбон жамоа ҳар доим маълум даражада қўшимча устунликка эга бўлган.

Ҳар ҳолда, саноқли ҳолатларда турнир ташкилотчиси жамоаси натижа кўрсатолмаган. Тўғри, майдон эгаларининг муваффақиятларида бошқа омиллар салмоғи баландроқ, барибир.

Аммо ҳакамлик ёрдами-улуши ҳам йўқ эмас. Битта ажойиб факт: 1966 йилдан кейинги жаҳон ва Европа биринчиликларига мезбонлик қилган ҳар бир жамоа бундан аввалги турнирга таққослаганда, ўз натижасини яхшилаган.

Деярли ҳар сафар! Фақат ЖЧ-2006да ушбу тенденция ўз тасдиғини топмаган, холос. Яъни 2002 йили 2-ўринни эгаллаган Германия термаси ўз майдонидаги мундиалда 3-поғона билан чекланган.

Қолган барча турнирларда мезбонлар жамоаси аввалги иштирокига нисбатан яхшироқ қатнашган.

Хулоса:жаҳон ва Европа чемпионатига мезбонлик қилган жамоа одатда 4 йил олдинги турнирда қайд этган натижасини яхшилайди.

Ҳ.МАСАИДОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz