Қайднома

Қидирув

«МЮ» Санчесни «Манчестер Сити»дан илиб кетишга яқин

«МЮ» Санчесни «Манчестер Сити»дан илиб кетишга яқин

  12.01.2018 15:15
  0
  147
«МЮ» Санчесни «Манчестер Сити»дан илиб кетишга яқин

“Манчестер Юнайтед” “Арсенал” ярим ҳимоячиси Алексис Санчесни “Манчестер Сити”дан илиб кетишни режалаштирган.

Daily Mail нашрининг хабарига кўра, “қизил иблислар” “Арсенал”га Санчес трансфери учун 25 млн фунт таклиф этишган. “Манчестер Сити” эса аввалроқ 20 млн фунт таклиф этганди. Шунингдек, “МЮ” футболчининг ҳафталик маошини 250 минг фунт этиб белгиламоқчи.

Бироқ “шаҳарликлар”нинг Санчес билан шартнома имзолаш имкониятлари юқорироқ бўлиб, чилилик футболчи яна Пеп Гвардиола билан бирга ишлашга қарши эмас. Эслатиб ўтамиз, Санчес Гвардиола билан аввалроқ “Барселона”да бирга ишлаган.

Бундан ташқари, “Арсенал”га ПСЖ ва Хитойнинг “Хэбэй Чайна Форчун” клубидан таклифлар бор. Маълум бўлишича, хитойликлар Санчеснинг ҳафталик маошини 400 минг фунт этиб белгилашлари мумкин.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

Чемпионлар давраси

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2018. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.