Қайднома

Қидирув

Лев Яшин қандай инсон эди?

Лев Яшин қандай инсон эди?

  12.01.2018 16:51
  0
  715
Лев Яшин қандай инсон эди?

СССР терма жамоаси дарвозабони Лев Яшиннинг турмуш ўртоғи Валентина Яшина марҳум турмуш ўртоғининг характери қандай бўлганлигини айтди.

“Жуда яхши инсон эди. Бегона киши устингиздаги кийимингиз чиройли экан деса, унга шу киймини совға қилиб юборарди. Чет элдан олиб келган нимаси бўлса, одамлар билан улашарди”, - деди Валентина.

Эслатиб ўтамиз, Лев Яшин ЖЧ-2018 мусобақасининг рамзига айланиб, барча плакатларга унинг расми туширилган.

Россия футбол федерацияси президенти Виталий Мутко нимага айнан Лев Яшинни рамз сифатида танлаганлгини тушунтириб берди.

“Бу расмда олдинги даврнинг чинакам афсонасини кўрсатмоқчи бўлдик. Ҳеч шубхасиз биз бунда Яшинни танладик”, - деди Мутко.  

Шунингдек, Яшин 2017 йилнинг июль ойида FourFourTwo нашри бўйича дунёнинг энг кучли футболчилар қаторига киритилди. Дарвозабон рўйхатда 22-ўринни эгаллади ва Эйсебио (23), Роналдиньо (24),  Руд Гуллит (37), Жанлуижи Буффон (41) Олег Блохинларни (45) ортда қолдирди.

Маълумот учун, Яшин “Олтин тўп” соҳибига айланган ягона дарвозабон ҳисобланади. Бу совринни Лев 1963 йили қўлга киритган. У СССР терма жамоаси билан Европа чемпионатини уч марта қўлга киритган. “Динамо” клуби билан эса мамлакат чемпиони бўлган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz