«Реал»нинг асосий таркибидан жой олишга кўзи етмай, «Лион» сафига қўшилган ёш ҳужумчи Мариано Диас Франциядаги дебют мавсумида ўта самарадор ўйин кўрсатмоқда.
«Тўқувчилар»нинг совринли ўринларга даъво қилишаётганида ҳам доминиканлик иқтидор соҳибининг улуши сезиларли.
- Мариано, ёзда ихтиёрингда 20тадан ортиқ таклиф бор эди. Қизиқ, айнан «Лион» вариантини маъқул топганингнинг асосий боиси нима?
- Очиғи, Лаказетт «Лион» билан хайрлашгач, Зидан шу жамоага ўтишни маслаҳат берди. Ўйлашимча, унга қулоқ тутиб, тўғри қилдим - айни керакли паллада ажойиб жамоа сафидан жой олдим. Қароримдан бағоят мамнунман.
- Хўш, Зидан бу вариант моҳиятини қандай тушунтирганди?
- У аввало, янги жамоада етакчи ҳужумчига айланишим зарурлигини уқтириб, шу аснода янада юқорироқ савияга кўтарилиш имкониятига эга бўлишимни таъкидлади. Мана, Зиданнинг айтганлари амалга ошяпти. Ҳарқалай, «Лион»нинг чемпионат доирасидаги барча учрашувларида майдонга тушяпман.
- Дарҳақиқат, мавсумнинг биринчи ярмида ажойиб статистика қайд этдинг - 19та ўйин, 13та гол. Демак, Лига 1нинг энг яхши тўпурари бўлишга уриниб кўришинг мумкин.
- Ҳозирча бош голеадор мақоми мендан анча олисда. Муҳими, барча голларим жамоага имкон қадар қўл келса, бас.
- Болаликда кимларга кумир сифатида қарагансан?
- 3 нафар буюк ҳужумчига - Роналдо, Роналдиньо ва Это~О.
- Кўпчилик «Тулуза»га қарши кечган беллашувда симуляция эвазига пенальти ишлаганингни таъкидлади. Бундай фикрлар сени ранжитмадими?
- Йўқ. Чунки симуляция ишлатмагандим. Рақиб очиқчасига қўполлик қилганидан кейин беихтиёр йиқилдим.
- Аввалги мавсум деярли майдонга тушмаган бўлсангда, ҳозир жуда яхши спорт формасидасан. Бунга қандай эришдинг?
- Ҳа, ўйнамадим, аммо ҳар куни тажрибали футболчилар билан бирга шуғулландим. Бу бебаҳо тажриба.
- Шундай экан, «Мадрид»да қолиб, жорий мавсум кўпроқ амалиётга эга бўлишга уринишни ўйламадингми?
- Бу борада ҳаммаси ўзимга боғлиқ эмасди. Аслида кетишни ҳаттоки, хаёлимга келтирмагандим ҳам. Лекин раҳбарият билан мулоқотдан сўнг жамоа билан вақтинча хайрлашиш фойдалироқ эканлигини тушундим.
- Аслида янги мавсумда кўпроқ имкониятга эга бўлишинг мумкин эди-ку...
- Ҳа. Лекин «Лион»га йўл олаётганимда Мората ҳали «Реал»дан кетмаган, қолаверса, Майораль ҳам жамоага қайтганди.
- Иско, Роналду, Бензема, Бэйл ва Майораль томонидан урилган голлар йиғиндиси Лига 1даги голларинг сонидан оз. Нима, «Қироллик клуби»га ҳужумчилар етишмаяптими?
- Бундай фикрга қўшилмайман. Шунчаки, жамоа вазиятлардан фойдаланиш бобида бироз оқсаяпти. Лекин бу вақтинчалик ҳолат, тезда ўтиб кетади ва ҳаммаси ўз ўрнига тушади.
- «9-рақам» позициясида ўйнаётган Бензема кўпроқ гол уриши керак эмасми?
- Каримда бошқа ижобий хусусиятлар етарли. Дейлик, хавфли вазиятлар яратишга уста. Чунки майдонни яхши кўради, ўйин ривожини олдиндан пайқайди. Қисқаси, Бенземага ҳам айни пайт шунчаки, омад кулиб боқмаяпти.
- «Реал»га қайтишни истармидинг?
- Бу масала менга боғлиқ эмас. Албатта, қачондир қайтиш насиб этса, ажойиб иш бўларди. Лекин айни дамда бутун диққат-эътиборим «Лион»да самарали тўп суришга қаратилган.
- Умуман, «Реал» сен учун қай даражада қадрли?
- «Мадрид» - жонажон жамоам, унинг бағрида вояга етдим. Футбол сир-асрорларини дунёнинг энг сара клубида ўрганганимдан бахтиёрман.
- «Қироллик клуби» эътиборида турган Икарди ва Кейнда йўқ қандай хусусиятларинг билан мақтанишинг мумкин?
- Икарди ва Кейндан устунлигим? Биттаси аниқ - улардан фарқли ўлароқ, кантерано (клуб тарбияланувчиси)ман.
- «Реал» - «ПСЖ» қарама-қаршилиги хусусида қандай фикрдасан?
- Бу «дуэл»да «Реал» фаворит. Чунки у нуфузли турнирнинг амалдаги ғолиби.
- Сўнгги савол: ВВС (Бензема - Бэйл - Роналду) кучлими ёки MCN (Мбаппе -Кавани - Неймар)?
- Ҳар икки учлик ҳам ажойиб ижрочилардан ташкил топган. Уларга гап йўқ!
С.РАҲМОНОВ тайёрлади
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20