Қайднома

Қидирув

Легионерларимиз: Сергеев ва Отабекда расмий дебют, Ҳайдаровдан асист, Қатарда нима гаплар?

Легионерларимиз: Сергеев ва Отабекда расмий дебют, Ҳайдаровдан асист, Қатарда нима гаплар?

  13.01.2018 13:33
  0
  1086
Легионерларимиз: Сергеев ва Отабекда расмий дебют, Ҳайдаровдан асист, Қатарда нима гаплар?

Қатар юлдузлар лигасининг иккинчи даврасига старт берилди.

12-тур доирасида кеча учта учрашув бўлиб ўтди. Хабарингиз бор, Темурхўжа Абдухолиқов ва Санжар Турсунов каби футболчиларимиз фаолиятини шу мамлакатда давом эттиришмоқда.

Кечаги учрашувларда уларнинг жамоаси ҳам ўз ўйинини ўтказди. Жумладан, Темурхўжанинг жамоаси «Ал-Сайлия» ўз майдонида «Ал-Араби»ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Абдухолиқов 62-дақиқада захирадан майдонга тушди.

Турсуновнинг жамоаси «Ал-Сайлия» эса «Умм Салал»ни қабул қилиб 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Санжар бу ўйинни асосий таркибда бошлаб, 77-дақиқада захирага олинди.

ҚАТАР ЮЛДУЗЛАР ЛИГАСИ. 12-ТУР

АЛ-САЙЛИЯ - АЛ-АРАБИ  - 1:1 (0:1)

Голлар: Абдулраҳмон ал Ҳарази (76) – Аҳмад Фатҳи (45+1).

Ал-Сайлия: Муҳаммад Абдулраҳмон, Муҳаммад Мудаттер (Темурхўжа Абдулхолиқов, 62), Драгос Григоре (Георги Куаси, 81), Салим Абдулкарим, Нодир Белғач, Мажди Сиддиқ, Вагнер Рибейро, Виктор Лазар, Ҳамад ал Обаиди, Мустафо Ҳатиф, Абдулла ал Марри (Абдулраҳмон ал Ҳарази, 46).


АЛ-ҲАРИТИЯТ - УММ САЛАЛ – 1:3 (0:3)

Голлар: Абдулазиз ал Ансори (83) – Усома Дарраги (22, 24), Муҳаммад ал Сайид (43).

Ал-Ҳаритият: Аҳмад Суфён, Абдулраҳмон Месба (Амин Абдулҳоди, 87), Муҳаммад Абдуллоҳ, Сауд Носир, Ануар Диба, Рачид Тиберканин, Муҳаммад Абдулрааб, Санжар Турсунов (Абдуллоҳ ал Анзи, 77), Муҳаммад Салом, Маҳмуд Саад, Муҳаммад Ризо (Абдулазиз ал Ансори, 56).

Шунингдек, БАА чемпионатининг ҳам 12-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Мазкур чемпионатда бизнинг ҳамюртларимиз сони тўрт нафарга етганидак хабарингзиб бўлса керак. Азиз Ҳайдаров, Отабек Шукуров, Игорь Сергеей кеча ўз жамоасига баҳоли қудрат ёрдам беришди. Аммо Сардор Рашидов номаълум сабабга кўра майдонга туширилмади.

Ҳайдаровнинг жамоаси «Ажман» ўз майдонида Сардор Рашидовнинг «Ал-Жазира»сига қарши баҳс олиб борди. Ўйин 1:1 ҳисобида якунланди. Юқорида таъкидлаганимиздек, Сардор майдонга тушмади. Азиз Ҳадаров эса жамоасининг ягона голига асистентлик вазифасини бажариб берди.

Игорь Сергеев кўчиб ўтган «Ал-Дафра» «Эмирейтс»ни қабул қилиб 0:1 ҳисобида имониятни бой бериб қўйди. Сергеев мазкур баҳсда тўлиқ иштирок этди.

«Шаржа» сафига ўтган Отабек Шукуров ҳам расмий дебютини тўлиқ майдонда ўтказди. Унинг жамоаси сафарда «Ал-Наср» клубини 1:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

БАА. ПРЕМЬЕР-ЛИГАСИ. 12-ТУР

АЖМАН – АЛ-ЖАЗИРА – 1:1 (0:0)

Голлар: Рашид Малуллоҳ (56) – Аҳмад ал Аттас (72).

Ажман: Ҳамад Али Холид, Рашид Маллулоҳ (Ҳасан Заҳрон, 77), Волид ал Яммаҳи, Муҳаммад Аббос, Муҳаммад Ҳилол (Жасим Али Муҳаммад, 88), Муҳаммад Али Шокир, Муҳаммад Аҳмад (Халифа Абдуллоҳ, 58), Азиз Ҳайдаров, Абдуллоҳ Малалла, Адеилсон, Бакари Коне.

АЛ-ДАФРА – ЭМИРЕЙТС – 0:1 (0:0)

Гол: Себастьян Саэз (59).

Ал-Дафра: Аҳмад Заид, Иссам ал Адуа, Ёсир ал Жунеиби (Абдуллоҳ Абдулқодир, 57), Абдулраҳмон Юсуф, Султон ал Саводи, Холид ал Дармаки (Абдулла ал Жобири, 65), Холид Бутти, Ҳамад ал Марзуқи, Аилтон Алмеида, Игорь Сергеев, Фернандо Виана.

АЛ-НАСР – ШАРЖА – 1:2 (1:1)

Голлар: Салим Солиҳ (32) – Вандер (17-пенальти), Сухайл ал Мансури (86).

Шаржа: Аҳмад Маҳмуд, Муҳаммад Жобир, Шаҳин Абдулраҳмон, Отабек Шукуров, Мажид Сурур, Солиҳ ал Ҳасан, Аҳмад Эйса, Веллитон, Вандер (Муҳаммад Иброҳим, 90+2), Юсуф Саид (Лулинья, 77), Саиф Носир (Сухайл ал Мансури, 69).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz