Қайднома

Қидирув

«Пахтакор» афсонаси Идгай Тазетдиновнинг таваллуд кунига 85 йил тўлди

«Пахтакор» афсонаси Идгай Тазетдиновнинг таваллуд кунига 85 йил тўлди

  13.01.2018 14:09
  0
  163
«Пахтакор» афсонаси Идгай Тазетдиновнинг таваллуд кунига 85 йил тўлди

Бугун Собиқ Иттифоқда хизмат кўрсатган мураббий Идгай Тазетдиновнинг таваллуд кунига 85 йил бўлди.

Ўзбек футболидаги энг яхши ўйинчилардан бири, "Пахтакор"нинг 1960-йиллардаги сардори ва афсонавий жамоа мураббийи бундан 85 йил аввал дунёга келганди.

У футбол ўйнашни Тошкентда "Медик" болалар жамоасида бошлаган. Кейин "Труд" жамоасига кўчиб ўтган. 1953 йил Идгай Борисовични "Спартак"ка таклиф этишди. 1956 йил "Пахтакор" жамоаси ташкил қилинганда Тазетдинов бошқа бир қатор футболчилар қаторида янги жамоа сафини тўлдирди.

1962 йил у жамоа билан олий лигада 6-ўринни эгаллаб, спорт устаси унвонига лойиқ кўрилган.

"Пахтакор" таркибида ярим ҳимоячи чемпионат баҳсларида 202 учрашувда 33 тўп киритган. Кубок беллашувларида 13 ўйинда 1 гол муаллифига айланган. 13 халқаро учрашувда жамоа шарафини ҳимоя қилган.

1977 йил "Пахтакор"га иккинчи мураббий сифатида таклиф этилган. Бевосита унинг олиб борган селекцияси ёрдамида жамоа олий лигага йўлланмани қўлга киритди. Тазетдинов "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий" унвони билан тақдирланди.

1979 йил "Пахтакор" УЕФА Кубогида иштирок этишга имкон берадиган ўринлардан бирига даъвогарлик қилаётганди, аммо Минскка учиш чоғида машъум ҳалокат рўй беради.

Идгай Борисович Тазетдинов 1979 йил 11 август Днепродзержинск осмонида "Пахтакор" аъзолари билан ҳалок бўлди.

Ашаддий ишқибозлар, дўстлари, фахрий ҳамкасблари Идгай Тазетдиновни ажойиб футболчилик ва мураббийлик фаолияти орқали доимо ёдга олишади.

"Пахтакор" футбол клуби ҳамиша клуб шаклланиши ва муваффақиятларига ҳисса қўшган инсонлар хотирасига ҳурмат келтиради, уларни ёдга олади.


Манба: www.pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz